Ссылки доступа

Тошкентдаги қамоқхонадан қочган жиноятчи 9 йил ўтиб Қирғизистонда ушланди


Қирғизистоннинг Баткен вилояти Қадамжой туманида Ўзбекистон фуқороси ушланди. У оғир жиноятлари учун Ўзбекистонда қидирувга берилган эди.

Минтақа ИИБ матбуот хизматининг хабар қилишича, 36-ёшли Сайдуллахон Аббосов 2010 йилда “қотиллик”, “ўғирлик” ва “талончилик” жиноятлари учун Тошкентда хукм қилинган эди. 2016 йилда у Тошкент қамоқхонасидан қочиб Қирғизстонга ўтиб кетган, янги ном ва фамилия олиб оила қурган.

«Эркак қочиб кетган ва ноқонуний равишда чегарани кесиб ўтган. 2016 йилдан бери Баткен вилоятида яшаб келган, исм ва фамилиясини Бекболот Қошоқовга ўзгартирган. У ушланди. Чегарани ноқонуний кесиб ўтиш ва фирибгарлик факти бўйича жиноий иш очилди. Бир неча киши милицияга мурожаат қилиб Бекболот Қошоқов улардан умумий ҳисобда 300 минг сом қарз олгани ва қайтармаётганини айтиб шикоят қилишган», – дея хабар беради ИИБ.

Бу иш бўйича тергов Қирғизистн Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси томонидан олиб борилмоқда. Ўзбекистонликни ватанига экстрадиция масаласи ҳозирча муҳокама қилинмади.

XS
SM
MD
LG