Ссылки доступа

Тожикистон ва Қирғизистон ёшлари чегарадаги можаролар тинч йўллар билан барқарорлаштирилишини ёқламоқда


Сентябрь ойи охирларида Тожикистон ва Қирғизистонда Тинчлик кунлари ва Бағрикенглик кунларига старт берилди, бу тадбир шу йилнинг октябрь ойи ўрталарига қадар давом этади, дея хабар беради «Журналистика ва Демократия» жамоат ташкилоти.

«Бу мактаб, парк, мадраса, стадион ва бошқа жамоат жойларида ўтказиладиган бир марталик тадбир бўлиб, сўнги вақтларда ҳар икки мамлакат давлат чегараларида юзага келган кескинлик даражасини пасайтиришга ва маҳаллий жамоатчилик эътиборини бу масалаларга қаратишга қаратилган», - дейилади ташкилот хабарида.

Жалолобод, Хўжанд, Бишкек, Панжикент, Ўш, Конибодом, Баткен, Исфара, Лайлак ва бошқа шаҳар ва туманларда ёшлар кўча акцияларини, спорт мусобақаларини, тинчлик тўғрисидаги мулоқотларни, расмлар танловлариниуюштиришмоқда, кўчаларни ахлатлардан тозалашмоқда, кўчат ўтқазиб, бошқа турли тадбирларни ўтказмоқдалар. Улар можароларда иштирок этгандан кўра ўзинг яшайдиган маҳаллани тозалаш яхшилигини, ўз шаҳрингда кўчат ўтқазиш лозимлигини, экологиянинг яхшиланишига ҳисса қўшиш кераклигини ва бошқа фойдали ишлар билан шуғулланиш лозимлигини тушунтиришга интилишмоқда.

Тадбирлар асосан чегара низолари юз берган худудлардан узоқроқда бўлган марказий минтақаларда ўтказилмоқда. Чунки ташкилотчиларнинг фикрича, бу ерларда маҳаллий аҳоли турли миш-мишлар ва тасдиқланмаган хабарларга ишониб қолишади, шунга қарамай улар жамоатчилик фикрини шакллантиришга ҳисса қўшишлари мумкин.

Ўтказилаётган акцияларнинг ҳаммаси ҳар йили БМТ шофелигида ўтказиладиган Халқаро тинчлик куни ва Халқаро толерантлик кунига бағишланади. Қуролли Низоларни бартараф этиш бўйича Глобал Ҳамкорлик (Global Partnership for the Prevention of Armed Conflict/ GPPAC) қўллаб-қувватлаши билан амалга оширилаётганЛойиҳа Қирғизистон ва Тожикистондаги “Тинчлик водийси” тармоғида бирлашган жамоат ташкилотлари томонидан ҳаётга татбиқ этилмоқда.

XS
SM
MD
LG