Ссылки доступа

Россиялик телебошловчи Малахов ўз сўзи учун қирғизистонликлардан узр сўради


Россиялик телебошловчи Андрей Малахов ўз сўзи учун Қирғизистоннинг барча аҳолисидан оммавий равишда қирғиз тилида узр сўради

"Донишманд қирғиз халқининг қадимдан келадиган гапи бор: тинглашни ўрган ва эшит, - деди бошловчи. У ўзининг ноўрин сўзлари кимни ҳафа қилган бўлса кечиришларини сўради ва қирғиз тилида “мени кечиринглар” деди. Кечирим 24 сентябрда бошланган можародан бир ҳафта ўтиб Россия-1 давлат телеканалидаги "Прямой эфир с Андреем Малаховым" кўрсатувида янгради.Ўшанда Қирғизистон аҳолисини юртдошлари Москвада таксичилик қиладиган Исломбек Акбаровҳақидаги Малаховнинг сўзлари хафа қилган эди. Улар телеюлдузга ижтимоий тармоқларда минглаб ҳақоратли изоҳлар ёздилар, қирғизистонлик артистлар ва сиёсатчилар бошловчига мурожжат қилиб ўз сўзи учун ошкора кечирим сўрашини талаб қилдилар. Акбаровни Қирғизистон ТИВ ҳам ҳимоя қилди.

Можарога сабаб бўлган сюжет ток-шоуда намойиш этилган ва таниқли россиялик тадбиркор Владимир Маруговнинг ўғли25 ёшли Александр Маругов халок бўлган Москвада юз берган ЙТҲ ҳақида хикоя қиларди. Владимир Маругов "Озерецких колбас" ва "Мясной империи"нинг эгасидир.

Александр Маругов вафот этган тўқнашув Москвадаги Фрунзе соҳилида юз берди. Тадбиркорнинг ўғли бошқарган мотоцикл катта тезликда таксиавтомобилига бориб урилди. Таксини Москвада яшовчи Қирғизистонда туғилган 22-ёшли Исламбек Акбаров бошқарарди. Орадан бир неча соат ўтиб Александр шифохонада вафот этди. Акбаров Москвадаги Таганка туман судининг қарори билан икки ойга ҳибсга олинди, унга эҳтиётсизлик оқибатида инсоннинг ўлимига сабабчи бўлган ЙТХ сабабчиси деган айб қўйилди. Бу иш бўйичаАкбаров беш йилгача озодликдан маҳрум қилинишимумкин.

Малахов ўз кўрсатувида ЙТХ тасодифий эмас балки буюртма қотиллик бўлиши мумкинлигини, “йигит” (Акбаров)га"100 минг доллар" тўланган бўлишлари эҳтимоли ҳақида гапирган эди. Ва Исламбек Акбаровни номаълум сабабларга кўра “жиддий кишилар ҳимоя қилаётганини” сезиб қолганини қайд қилиб ўтди. Шу билан бирга Малахов бирор бир далил келтирмади, аммо эфирда бир неча бор таксистнинг адвокатига ким ҳақ тўлаётгани борасида савол берди. "Ким хизматлар хақини тўлаяпти? Қирғизистондаги қариндошларми? - деди бошловчи адвокатга. - Беш нафари бир жойда ухлайди, 10 доллар маош, ва бу ерда костюм кийган адвокат? Адвокат такси ҳайдовчисига келмоқда?"

"Унга 100 минг доллар беринг, бу унинг оила аъзоларини, овулини, барча қариндошларинибахтли қилади, - деди бошловчи телекўрсатув вақтида. - Улар ҳаётларни охиргача шунча пулни кўришмайди: у ерда маош 10 доллар".

Малаховнинг Акбаров ва бошқа юртдошлари ҳақидаги фикрлари Қирғизистондаги России-1 канали томошабинларини ғазаблантирди. Қирғизистон аҳолиси бир ҳафтада ижтимоий тармоқларда минглаб норозилик(сўкишлар ҳам бор) изоҳларини қолдиришди.:

Бир неча қирғизактёр ва сиёсатчилари флешмобни қўллаб қувватладилар ва бошловчини танқид қилдилар. Улар россиялик бошловчидан кечирим сўрашни талаб қилдилар, буни #maLOHov хештегига жойлаштирдилар. Масала парламентда ҳам кўтарилди.

Қирғизистон ташқи ишлар вазирлиги четда турмади. 26 сентябрь куни дипломатлар Малахов тўғриситда суҳбатлашиш учун Россия элчихонасининг маслаҳатчисини чақиришди ва телебошловчи ва журналист "ноўрин фикр билдирганини" таъкидладилар, бу фикр “Қирғизистон-Россиянинг иттифоқчилик муносабатлари ва стратегик ҳамкорлигига” салбий таъсир кўрсатиши мумкинлигини айтдилар. Россиянинг Қирғизистондаги элчихонаси шундан сўнгфейсбукда: "Малахов - бизнинг қаҳрамон эмас. Телебошловчи Андрей Малаховнинг фикри юзасидан бир нарсани айтиш мумкин: инсонни ҳафа қилиш мумкин, аммо бу билан яшаш оғир. Агар бутун бошли халқни ҳақорат қилиш энг ёмонидир".

Элчиларнинг учрашувининг эртасига телебошловчи интервьюсида кечирим сўради ва таксист ҳақидаги сўзлари “нотўғри тушинилганини” айтди". "Менинг сўзларим қирғизлар томонидан нотўғри тушинилганидан афсусдаман. Мен тинчлик ва яхши қўшничилик тарафдориман, шунингдек адолат ва сўз эркинлигини ёқлайман", - дея баёнот берди Малахов ўзи бош муҳаррир бўлган "StarHit" нашрига.

У шунингдек, ўзининг “шахсий фикрлари демократик Қирғизистон аҳолисида нотўғри қабул қилинишини” тассаавур қила олмаслигини айтди. Шундан сўнг у ўзининг телекўрсатувида қирғизистонликлардан алоҳида қирғиз тилида узр сўради.

XS
SM
MD
LG