Ссылки доступа

Туркманобод миграция хизматида хорижий паспортлар учун келаси йилга навбатга ёзилмоқда


Миграционная служба, Туркменабат (архивное фото)
Миграционная служба, Туркменабат (архивное фото)

Минтақадаги Азатлық мухбирнинг хабар қилишича, Туркманободаги миграция идорасида хорижий паспорт учун ҳужжатларни расмийлаштириш борасида 2020 йилнинг февралида ариза ёзиш мумкинлигини айтишган.

МинтақадагиАзатлық мухбирининг айтишича, Лебап вилояти маъмурий марказидаги миграция хизматига мурожжаат қилган фуқоролархорижий паспорт учун ҳужжатларни расмийлаштириш борасида 2020 йилнинг феврали учун навбатга ёзилишлари мумкинлигини билирган. Шунга қарамай муассаса олдида навбатга турувчилар сони кўп.

"Шу кунларда миграция хизмати олдида одамларнинг навбатга туриши сақланиб қолмоқда. Фақат, миграция хизматига мурожаат қилганларга 2020 йил феврали учун навбатга ёзилганлик ҳақида карточка беришмоқда. Хабар қилишларича, ҳужжатлар топширилганидан кейин паспортни расмийлаштириш учун яна икки ой кутишга тўғри келади", -дея 1 октябрь куни хабар беради Туркманистондаги Азатлық мухбири.

Унинг айтишича, хорижий паспортлар учун навбатда турувчилар сонининг ортишига иш ёки ўқиш учун хорижга кетаётганлар сонинг ортиши сабаб бўлган. "Ҳозир минтақада ишсизлар сони кўпайиб бормоқда. Ҳар йили минглаб мактаб битирувчилари ва армияда хизмат қилиб қайтганлар иш топа олмаяпти ва хорижга кетишга уринишмоқда. Ҳужжат олишдаги мураккабликлар мамлакатни тарк этишга қарор қилган аҳоли ўртасидаги кайфиятга таъсир кўрсатмади", -дея хабар беради Азатлық мухбири.

Хорижий паспортларни расмийлаштириш тартиби масаласида Азатлық мухбирларининг Туркманистон Миграция хизматидан изоҳ олишининг имкони бўлмаади. Бундан аввал Азатлық мухбирлари Дашоғузда хорижий паспорт олиш учун навбатлар ҳақида хабар берган эди.

XS
SM
MD
LG