Ссылки доступа

Тожикистоннинг Россиядаги элчихонаси ўлдирилган қизчанинг оиласи манфаатларини ҳимоя қилиш учун адвокат ёллади


Мать Хувайды у гроба с телом дочери. Архивное фото

Тожикистоннинг Россиядаги элчихонаси Серпуховда ўлдирилган беш ёшли Хувайдо Тиллазоданинг оиласи манфаатларини ҳимоя қилиш учун янги адвокат ёллади. У тожикистонлик Шавкат Умаровдир. Бундан аввал фаоллар ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари хукуматининг бефарқлигини бир неча бор танқид қилган эди.

Адвокат Дагир Хасавовнинг ҳибсга олинишидан кейин Хувайдо Тиллозоданинг оиласи ягона ҳимоячисидан маҳрум бўлди. Хасавов 17 сентябрь куни Москвадаги Лефортов суд биносида ушланди. Унга нисбатан РФ Жиноят Кодексининг “адвокатлик” моддалари - 294 моддаси 1 қисми («Одил судловга тўсқинлик қилиш»)ва 309 моддаси 4 қисм («Сотиб олиш ёки кўрсатма беришга мажбурлаш ёки кўрсатма беришдан бўйин товлаш») бўйича айб қўйилди. У бу жиноятларни гўёки Доғистон собиқ бош вазири Абдусамад Гамиловнинг ишини олиб бораётганида содир этган экан.

«Биз умидсизликка тушиб қолдик, чунки турли баҳоналар билан менга суд жараёнларига иштирок этишимга рухсат бермасликлари мумкин», - дейди тожик қизининг отаси Абдусалом Саидов. Бундан аввал айбланувчи Александр Сёминнинг ҳимоячилари суддан эшитувларга Абдусалом Саидов қўйилмаслигини сўраган эди, чунки у қизнинг биологик отаси эмас экан ва шу сабабли ҳам даъвогар сифатида иштирок эта олмас экан. Бироқ Абдусалом Саидов Хувайдонинг биологик отаси эканини таъкидлайди ва ўзида буни тасдиқловчи ҳужжатлар борлигини айтади.

«Жавобгар томон шу тариқа суд узоқ давом этишини ва Сёминнинг озод қилиниши учун шароит яратилишини истамоқда … Элчихона янги адвокат ёллаганидан сўнг мен енгил нафас ола бошладим», - дейди Абдусалом Саидов.

Шавкат Умаров сўнги беш йилда Россияда адвокат бўлиб ишлайди. 30 сентябрь куни у суд жараёнида Хувайдо Тиллазода оиласининг адвокати сифатида иштирок этди. Унинг талабига биноан илк бор айбланувчи Александр Сёмин судзалида пайдо бўлди. «Хувайдо оиласининг манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида биз тожик адвокатини ёлладик, у Россия қонунларини жуда яхши билади. Судда бизнинг дипломатлар ҳам иштирок этмоқда», -деди Радио Озодига Тожикистоннинг Россиядаги дипломатик ваколатхонасидагилар.

Москва вилоятидагиСерпуховода суд 23 август куни бошланди ва у ёпиқ эшиклар ортида бўлиб ўтмоқда.

Эслатиб ўтамиз, беш ёшли Хувайдо 2018 йил22 июлида Серпуховодаги уйнинг ҳовлисидан ўғирлаб кетилди. Ўша куни қизнинг отаси дўконга чиққан, онаси эса бошқа қизчаси билан машғул эди. Қизни бир неча соат қидиришди. Эртаси куни завод яқинидаги темир йўлдан топишди. Қутқарувчилар Хувайдонинг жасади солинган спорт сумкасини топиб олдилар. Судмедэкспертиза қизча аввал зўрлангани, сўнг пичоқ билан ўлдирилганини аниқлади.

Жиноятни содир этишда гумон қилиниб 28-ёшли Александр Семин ушланди. Тожикистон ташқи сиёсат маҳкамаси Россия ТИВга нота юборди ва жиноятнинг тергови диққат билан олиб борилишини сўради.

XS
SM
MD
LG