Ссылки доступа

Арисда яшовчилар портлашлардан сўнг фарзандларининг саломатлиги ёмонлашганини айтишмоқда


2 октябрь куни Туркистон вилоятининг Арис шаҳрида яшовчи бир гуруҳ аҳоли хокимиятга июнь ойида ҳарбий омборда юз берган портлашлардан сўнг фарзандларининг саломатлиги ёмонлашгани юзасидан шикоят қилиб келишди.

Арисликларнинг Азаттық радиосига шикоят қилишларича, Арисда яшовчи уч юзга яқин аҳоли маҳаллий хокимиятга келиб товон тўлашларни талаб қилишган. Тўпланганлар бир неча ой муқаддам бошланган таъмирлаш ишлари сифатидан норозилик билдиришди.

Арисда истиқомат қилувчиуч фарзандни тарбиялаётган Бану Кулжабаеванинг айтишича, портлашдан сўнг бир ярим ёшли боласи мунтазам йўталмоқда. Унинг сўзларига қараганда, портлашларга қадар боласи соғлом бўлган. «Шифокорлар елка қисишади. Ташхис қўя олишмаяпти», – дейди Кулжабаева.

Арисда яшовчи яна бир аёл Айгуль Даулетовнинг айтишича, портлашлардан сўнг болаларининг терисини яра босиб кетди, бурнидан қон келмоқда.

Хокимият биноси олдида тўпланганларнинг айтишларича, дори-дармонга сарфланаётган пуллар оила бюджетига таъсир кўрсатмоқда, шу сабабли улар хукуматдан ёрдам сўрашмоқда. Аёлларнинг айтишларича, шаҳарнинг экологик хавфсизлиги борасидаги хукумат баёнотига ишонишмайди. Портлаш оқибатида шаҳардаги биноларнинг 85 фоизи зарар кўрган.

Айман Базарбаева ёлғиз ўзи беш болани тарбияламоқда. Унинг айтишича болаларининг терисини яра босиб кетди. Базарбаеванинг сўзларига қараганда, яқинда комиссия келган ва текширув олиб борган. Базарбаева икки боласининг терисида жароҳатлар қолиб кетганини айтади. «Ижара уйда яшайман. Беш нафар болани даволаш, уларга дори сотиб олишнинг имкони йўқ. Экология учун товон тўлашса ҳам майли эди», – дейди Базарбаева.

Шаҳар администрациясига келганларни Арис хокими Қадырбек Мурат қабул қилди. Аёлларнинг сўзларига қараганда хоким «экология бўйича тўловлар бўлмаслигини айтган». Таъмирлаш ишларидан норози бўлган аҳолига хоким “тез орада экспертлар гурухи” жўнатилишига ваъда берди.

Ички сиёсат бошқармаси бошлиғи Айбол Алибекг хокимиятга икки юздан ортиқ аёл келганини тасдиқлади. Амалдорнинг айтишича, келганларга уларнинг аризалари бўйича текширув ўтказилишини ваъда беришган. Алибекнинг айтишича, Арис инқироздан олдинги экологик ҳолат зонасига киради, бу ерда ноқулай экологик шароитда яшаётганларга коэффициент тўлови амалга оширилади.

2019 йилнинг 24 июнь куни Арисдаги ҳарбий омборда юз берган ёнғин портлашга сабаб бўлди. Расмий маълумотларга кўра тўрт киши: икки ҳарбий ва бир киши ва бир бола (аҳоли эвакуация қилинаётганда ЙТХ оқибатида) вафот этди. Портлаш шаҳардаги уйларнинг 85 фоизига зарар етказди, 20 дан ортиқ уй ёниб кетди. Ҳодисадан тўрт кун ўтиб “шаҳар тозалангани боис” аҳолига уйларига қайтишлари учун рухсат берилди.

XS
SM
MD
LG