Ссылки доступа

Тошкентдаги пластик жарроҳлик клиникасида кетма-кет икки бемор вафот этди


 Гульшан Шарифова училась на третьем курсе Финансового института.
Гульшан Шарифова училась на третьем курсе Финансового института.

24 август куни Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида жойлашган Mont Blanc хусусий пластик жарроҳлик клиникасида операция қилинган 20 ёшли ҳомиладор аёл Ш.Г вафот этди. Самарқанддан Тошкентга операция учун келган бу аёл Mont Blanc шифокорлари хатоси билан беш кун ичида нобуд бўлган иккинчи мижоз эди.

Ундан аввалроқ қозоғистонлик Л.А ҳам ушбу клиникага бурун тўсиғидаги қийшайиш шикояти билан мурожаат қилган ва у жарроҳлик амалиёти ўтказилиб, бурун тўсиғи қийшайиши тўғриланганди. Аммо у жарроҳлик амалиётидан кўп вақт ўтмай вафот этган.

Бош прокуратура матбуот хизмати Kun.uz’га ушбу ўлимлар юзасидан маълумот тақдим этди.

Ҳозирда иккала ҳолат юзасидан Шайхонтоҳур тумани прокуратураси томонидан терговолди текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда», дейилади Бош прокуратура матбуот хизмати хабарида.

Айни вақтда Mont Blanc хусусий клиникасида ўтказилган жарроҳлик амалиёти бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига хизмат текшируви тайинланган.

XS
SM
MD
LG