Ссылки доступа

Туркманистон аҳолиси дрон учун жаримага тортилмоқда


Иллюстративное фото
Иллюстративное фото

Лебап вилоятида хуқуқ тартибот идораларининг ходимлари дрони бор фуқороларни сўроққа тутмоқда ва уларга жарима ёзмоқда. Бу ҳақда мазкур минтақадаги Азатлық радиоси мухбири хабар қилди.

"Идора ходимлари кимдадир дрон борлигини билиб қолсалар, улар дрон эгасини сўроққа чақиришмоқда ва айрим ҳолларда жиноий иш очишмоқда. Яқинда Туркманободдаги тўйларда видео хизматларини кўрсатиб юрадиган студия эгасини чақиришди ва уни худди давлатга катта хавф туғирадиган шахс каби сўроқ қилишди. Ундан нима мақсадларда дрондан фойдаланишини, яна кимларда дронлар борлигини, ким ва қай тартибда дронларни олиб келишини сўрашган", - дея хабар беради Азатлық мухбири.

Мухбирнинг сўзларига қараганда, мамлакатга узоқдан бошқариладиган учувчи аппаратларни олиб келиш тақиқланган. Дронларни олиб кириш қурол олиб киришга тенглаштирилган ва сўнги вақтларда дронлардан фойдаланишни назорат қилиш кучайтирилди.

Шу билан бирга тўй тадбирларида ишловчи видеооператорлар хизматлар сифатини ошириш мақсадида дронлар имкониятларидан кенг фойдаланишади. Бироқ, мамлакатга дронларни ким ва қай усулда олиб кириши номаълум.

"Дронлар ҳеч қачон очиқ сотилмаган. Ҳозир дрон эгаларига1000 манатдан 3000 манатгача жарима ёзишмоқда. Яна қайта қўлга тушгудекбўлсалар жиноий жавобгарликка тортилишларидан огоҳлантирилмоқда", - дея хабар беради Азатлық мухбири. (Манатнинг долларга нисбатан курси 3,5 : 1)

Лебап полицияси ходимларидан бири ўз исмини ошкор этмаслик шарти билан Азатлық радиоси мухбирига дронлардан фойдаланиш устидан назоратнинг кучайтирилишига бир нечта сабаб борлигини айтади. "Айни дамда Туркманистон ҳукуматида озиқ-овқат дўконларидаги узундан узун навбатлар ва у ерда содир бўладиган жанжаларни кимдир видео ёки фотога олишдан хавотирга тушишмоқда", - дея таъкидлайди полиция зобити.

Азатлық радиоси бундан аввал бир неча бор ун, нон, шакар ва ўсимлик мойига навбатлар вақтида полиция ёки идора ходимлари томонидлан суратга олиш тақиқлангани ва мобил телефонларидан фойдаланмаслик тўғрисида хабар берган эди.

XS
SM
MD
LG