Ссылки доступа

Ироқ полицияси Бағдодда намойишчиларни ўққа тутди (тўплам)


Ҳудуднинг оммавий ахборот воситалари учун ушбу материаллардан тўлиқ ёки қисман фойдаланиш борасида текин ҳуқуқ берилади. Фойдаланувчиларнинг истагига қараб видеороликларнинг дастлабки вариантини тақдим этишимиз мумкин. Улар шунингдек Директ тўпламидаги ихтиёрий видеодан фойдаланишлари мумкин бўлади.

- Ироқ полицияси Бағдодда намойишчиларни ўққа тутди. Бағдод полицияси 2 октябрь куни норозилик намойишига чиққанларга қарата ўт очди. Ҳодиса чоғида камида 9 киши нобуд бўлди, 400 чоғли одам яраланди. (видео)

- Ҳонконг полицияси намойишчиларга қарши жанговар қуролларни ишга солди. Ҳонконгда 18 яшар намойишчи полиция ўқидан яраланди. Хавфсизлик кучлари намойишлар бошланганидан бери ўтган қарийб тўрт ой ичида илк бор жанговар қуролларни ишга солдилар. (видео)

- Қибрайлик турғун: 40 йил деганда асфалт қилинган йўлимизни бирпасда дабдала қилишди. Тошкент вилояти Қибрай туманида яшовчи турғуннинг ëзишича¸ Қибрай туманидан Бурота жамоа хўжалигига олиб борувчи йўл 40 йил деганда асфалт қилишга эришилган¸ аммо у ерга ахлат тўкувчи машиналар бирпасда йўлни дабдала қилиб ташлаган. Унга кўра¸ муаммони ҳоким ҳам¸ портал ҳам ечиб бера олмаяпти. (видео)

- Уйи бузилган чироқчилик турғун: Туман ҳокими "Ўзбекистонни шарманда қиладиган" Озодликда қайтиб чиқма деди. Чироқчилик Роза Эргашовага кўра¸ унинг уйи бузилгани ҳақида видео Озодликда чиққач туман ҳокими ва муовини уй қуришга ëрдам беришларини айтиб келишган. Яна ундан "Ўзбекистонни дунëда шарманда қиладиган" Озодлик радиосида чиқмасликни сўрашган. Кейинчалик эса ҳоким ваъдаси ваъдалигича қолиб кетган. (видео)

- Россия: Митингчилар сиёсий маҳбусларни озод қилишга чақиришди. Россия пойтахти Москвада якшанба куни бўлиб ўтган митингда иштирокчилар ёздаги норозилик намойишида ҳибс этилиб, қамалганларни озод қилишга чақирдилар. (видео)

- Тошкентда маданий анъаналар ва миллий таомлар фестивали бўлди. 21 сентябр куни Тошкент шаҳридаги Ботаника боғида Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган дипломатик ваколатхоналар ўртасида маданий анъаналар ва миллий таомлар XVII фестивали бўлиб ўтди. Унда ўттиздан зиёд дипломатик корпус ва халқаро ташкилот вакиллари иштирок этди. (видео)

- Яшил йўлак: Андижон-Ўш қатнови йўлга қўйилди. 20 йилдан зиёдроқ танаффусдан кейин Ўзбекистоннинг Андижон ва Қирғизистоннинг Ўш шаҳарлари ўртасида жамоат транспорти қатнови йўлга қўйилди. 25 сентябрь куни Андижон-Ўш қатновининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди. (видео)

- Ўзбекистон қишлоқларидаги ретро уйлардан бирига саëҳат. (фотогалерея)

- Ўқувчию ўқитувчи, ўғилу қизга ҳожатхонаси бир бўлган қишлоқ мактаби. Видеода Қашқадарё вилояти Нишон туманидаги 32-умумий ўрта таълим мактабининг филиали аҳволи акс этган. Асосий мактабдан 17 км олисдаги бу мактаб Ширин қишлоғи болалари учун махсус очилган. (видео)

МУҲТАРАМ ҲАМКАСБЛАР! СИЗНИНГ ТЕЛЕЯНГИЛИКЛАРИНГИЗ УЧУН, САЙТЛАРНИ УЗАТИШ УЧУН КЕРАК БЎЛИБ ҚОЛИШИ МУМКИН БЎЛГАН ВА ҲАМКОРЛАРГА КЎЧИРИБ ОЛИШ УЧУН ОЧИҚ ТАҚДИМ ЭТИЛАДИГАН, ХУСУСАН ЛОГОТИПСИЗ БЎЛГАН МИНГЛАБ АУДИО ВА ВИДЕОМАТЕРИАЛЛАР БИЛАН ТАНИШИНГ!

XS
SM
MD
LG