Ссылки доступа

Қозоғистон «Казахское ханство. Золотой трон» фильмини «Оскар» мукофотига тавсия қилди


Постер к фильму «Казахское ханство. Золотой трон».

Режиссёр Рустем Абдрашевнинг «Казахское ханство. Золотой трон» (“Қозоқ хонлиги.Олтин тож”) фильми Қозоғистон томонидан Америка киноакадемиясининг нуфузли «Оскар» мукофотига “Ажнабий тилдаги энг яхши фильм” номинациясига тавсия қилинди.

92- «Оскар» мукофотларини топшириш маросими 2020 йилнинг февраль охири ёки март ойи бошларида Лос-Анджелес (АҚШ)да бўлиб ўтади.

«Казахское ханство. Золотой трон» —«Казахское ханство» (“Қозоқ хонлиги”) телевизион сериалли иккинчи мавсумининг киноверсиясидир. Сериал ва фильм Ильяс Есенберлиннинг«Кўчманчилар» трилогиясининг биринчи «Заговоренный меч» (“Фатҳ қиличи”) романи асосида суратга олинган. Иккинчи фильмда XV асрда қозоқ давлатчилигининг шаклланиши ҳақида ҳикоя қилинади.

Фильмлар «Казахфильм» киностудиясида суратга олинган бўлиб икки марта «Оскар»га тақдим қилинган: 1974 йилда кинокартина номи «Лютый» (“Шафқатсиз”) эди, 1986 йилда эса — «Чужая белая и рябой» (“Оқ бегона ва қулфланган”) дея номланган эди.1991 йилдан бери Қозоғистон мустақил давлат сифатида«Гибель Отрара» (“Ўтрор фожеаси”) фильми билан “Оскар” учун курашиб келади. Шундан бери Қозоғистон фильмлари 15 йил давомида мукофот учун тақдим қилинмади.

2007 йилда Қозоғистон Чингизхон ҳақидаги россиялик режиссёр Сергей Бодров (катта) томонидан суратга олинган “Мўғил” фильми билан «Оскар» олишга яқинлашиб қолган эди. Ўшанда буфильм бешта кинокартина орасиданшорт-лист номинантлигига тушиб қолганди. Шу билан бирга фильм ижодкорлари ва актёрлар қозоғистонлик эмасди.

2009 йилда Қозоғистондан «Оскар»гаЕрмек Турсуновнинг «Келин» фильми тавсия қилинди. Бу фильм январдаги фильмлар қисқа рўйхатига тушиб қолди, ҳамдашорт-лист номинантлигига киришга бир баҳя қолди.

XS
SM
MD
LG