Ссылки доступа

Тожикистон суди «Султони Кабир» бозори эгасининг ўғлига жазони кучайтирди


Пойтахтдаги Исмоил Сомоний туман суди «Султони Кабир» бозори эгасининг ўғлига жазони кучайтирди. Унинг айби билан Душанбе марказида ўлимга сабаб бўлган Йўл транспорт ҳодисаси юз берган эди. 2 октябрь куни суд янги ҳукмни эълон қилди: Кабир Кабиров 10 йил колонияга ҳукм қилинди.

23 март куни кечқурун Душанбе марказида юз берган фожеа оқибатида икки ўсмир - Саидджафар Саидов ва Некзод Сахобиддинзода ҳалок бўлган эди. Рулини Кабир Кабиров бошқарган "Лексус-450" автомашинаси катта тезликда аввалига бетон тўсиққа, сўнг симёғочга бориб урилди. Июль охирларида пойтахтдаги Исмоил Сомоний туман суди Кабир Кабировни йўл ҳаракати қоидаларини бузганликда айбдор деб топган ва 8,5 йил муддатга қамоққаҳукм қилган эди.

Бироқ ЙТҲда ҳалок бўлганларнинг адвокатлари ҳукм устидан норозилик билдиришди ва бир ойдан кейин Душанбе шаҳар суди ишни қайтадан кўриб чиқиш учун биринчи инстанцияга юборди. ЙТҲ қурбонларидан бири Некзод Сахобиддинзоданинг қариндошларининг айтишича, фожеа вақтида Тожикистондаги энг бадавлат кишилардан бирининг ўғли маст бўлган эди. Кабир Кабиров рулда маст ҳолда бўлганини судда исботлашга муваффақ бўлиндими ёки йўқми, бу номаълумлигича қолди – туман суди ходимлари изоҳ беришмади.

Кабир Кабировга нисбатан очилган жиноий ишни қайта кўриб чиқиш 30 сентябрь куни бошланди. Ўша куни Некзод Сахобиддинзоданинг онасиМижгона Махсиддинова Радио Озодига гувоҳларнинг ёрдами билан фожеа вақтида Кабир Кабиров маст ҳолда бўлганини исботлашини ва жазо шафқатсиз бўлиши лозимлигини таъкидлаган эди. Она суддан фожеа вақтида Кабиров спирти ичимлик истеъмол қилганини биладиган икки нафар гувоҳни чақиришни сўради. «Улардан бири - ресторан официанти Кабировнинг илтимосига биноан бирстакан сокка ароқ аралаштирган», - дейди ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлган йигитнинг онаси.

XS
SM
MD
LG