Ссылки доступа

Қирғизистон бош вазирига «Пятый канал» ЁАЖни сотиш таклифи берилди


Қирғизистон парламентининг депутати Дастан Бекешев бош вазир Мухаммедкалий Абилгазиевга мурожаат қилиб «Пятый канал» телеканалини сотиш лозимлиги борасида таклиф берди. Бу ҳақда у 1 октябрь куни эълон қилинган видеомурожаатида маълум қилди.

У имкон қадар тезроқ «Пятый канал»ни сотувга қўйиш борасида хукумат раҳбарига мактуб йўллашини билдирди.

«Сўнги вақтларда биз «Азаттық» журналистик суриштирувиниэълон қилиши билан «Пятый канал» саҳнага чиқиб қолаётганига гувоҳ бўлаяпмиз. Бу давлат канали, у эркин матбуотни танқид қилиши керак эмас. Танқид хукумат томонидан бўлаётгандек туюлмоқда. Бу канал бизга керак эмас, дея ҳисоблайман, биз бу каналга бир тийин ҳам бермаймиз, уни сотувга қўйиш керак. Эртагаёқ мен бош вазирга мактуб ёзиб имкон қадар тезроқ бу канални сотувга қўйиши борасида таклиф бераман», - деди депутат.

«Пятый канал» 2005 йилда президент Асқар Акаев ағдарилганидан кейин КООРТ телеканали базасида ташкил этилган. 2009 йилда унга Оксана Малеваная раҳбарлик қилган, у 2010 йил апрель ҳодисаларидан кейин хизмат ваколатларипни суистеъмол қилишда айбланди ва сиртдан 10 йил муддатга қамоққа ҳукм қилинди. 2010 йилда Муваққат хукумат декретига биноан телеканал давлат ихтиёрига олинди. 2011 йилда «Пятый канал» ёпиқ акциядорлик жамияти тўғрисида” Қонун қабул қилинди вателеканал парламентники бўлди. 2018 йилда Дастан Бекешев канални бу мақомдан маҳрум қилиш ва сотиш таклифини берди.

XS
SM
MD
LG