Ссылки доступа

Қозоғистон мустақил касаба уюшмалари собиқ раҳбари ҳукм устидан шикоят қилмоқчи


Шу йилнинг июль ойида мулкни эҳтимолий ўзлаштиришда айбланиб 7 йил муддатга қамоққа хукм қилинган “Муносиб мехнат” мустақил касаба уюшмалари собиқ раҳбари Ерлан Балтабай «Политон»га интервью берар экан, Чимкентдаги Енбекши туман суди қарорини бекор қилиш ва оқланишга эришиши борасида баёнот берди.

Август ойида Балтабай, расмий ОАВ маълумотига қараганда Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг уни афв қилиш борасидаги фармонидан сўнг, озодликка чиқди.

Балтабайнинг айтишича, Тоқаевга мактуб ёзиб афв қилинишидан воз кечишини билдирган, чунки ҳукумат унга эркин касаба уюшмалари фаолиятини юритишга имкон бермаган ва касаба уюшмаси раҳбарлигига номзодини кўрсатишга рухсат этмаган. Балтабай бу баёнотни пайшанба куни инсон ҳуқуқлари бўйича Қозоғистон бюросида бўлиб ўтган матбуот анжуманида ҳам такрорлади.

Маҳаллий ахборот агентликларининг хабар қилишича “Муносиб мехнат” касаба уюшмасининг «ПетроКазахстан Ойл Продактс» компаниясидаги вакиллари алоҳида матбуот анжумани ўтказиб 17 сентябрь куни бўлиб ўтан навбатдан ташқари конференцияда Балтабайни касаба уюшмалари сафидан чиқарганликларини баён қилишди. Таъсисчилардан бири сифатида ўзини таништирган Роза Нурекеева, хабарларга кўра, яна бир бор Балтабайни касаба уюшмалари пулларини ўзлаштирганликда айблади ва ҳукуматни “чора кўришга” чақирди.

Ўша вақтдаги “Муносиб мехнат” касаба уюшмаси раҳбари Ерлан Балтабайга нисбатан жиноий иш 2018 йил сентябрда Жиноят кодексининг 189- моддаси («Ўзига топширилган пулни ўзлаштириш ёки камомад») бўйича очилган эди. Бунга касаба уюшмаси аъзоси Роза Нурекееваинг касаба уюшмаси раҳбарияти томонидан “ташкилот маблағларини ўзлаштириш” борасидаги аризаси асос бўлди. Балтабай ўзига қўйилган айбларни инкор қилади.

Бир нечта ҳуқуқни ҳимоя қилувчи ташкилотлар Балтабайнинг таъқиб қилинишидан ташвишга тушган ва Қозоғистон раҳбариятига мурожаат қилиб ҳукм бекор қилинишини сўрашган эди. Ерлан Балтабай интервьюсида суддан сўнг таъсис ҳужжатлари учинчи шахсга, балки Нурекевага, берилганини ва бунинг натижасида касаба уюшмаси иш берувчининг назоратига ўтганини маълум қилди.

Балтабай ўзига нисбатан бўлаётган таъқибни “мустақил касаба ташкилотини йўқ қилиш мақсадида уюштирилаётган босқинчилик” дея баҳолади. «Менга нисбатан жиноий иш Миллий хавфсизлик Қўмитаси томонидан мени касаба уюшмаларидан узоқлаштириш мақсадида уюштирилганига ишонаман», — дейди Балтабай.

Июнь ойида касаба уюшмалари фаоллари таъқиб қилиниши фонида Халқаро Меҳнат ташкилоти (ХМТ) ўз ҳисоботида стандартларни қўллаш борасида Қозоғистонни махсус параграфга киритди. Бу чора, ҳуқуқ ҳимоячиларининг баёнотиига қараганда, ХМТ доирасидаги энг кескин санкция формаси ҳисобланади.

Ҳуқуқ ҳимоячиларнинг фикрича, жахондаги энг йирик касаба уюшмалари ассоциацияси бўлмиш Халқаро касаба уюшмалари конфедерацияси икки йилдан бери Қозоғистонни касаба уюшмалари фаолияти энг ёмон бўлган 10 та давлат рўйхатига киритади.

XS
SM
MD
LG