Ссылки доступа

Қирғизистонда автобус ғилдираги остида қолган 5-синф ўқувчиси ҳалок бўлди


Сокулук туманининг Кун-Туу қишлоғида №18 автобус ғилдираклари остида қолиб кетган 5-синф ўқувчиси ҳалок бўлди.

Бу ҳақда Чуй вилоят йўл ҳаракати ҳавфсизлигини таъминлаш Бошқармаси матбуот хизмати маълум қилди.

Фожиа 3 октябрь куни юз берди. Маълумотларга кўра, бола автобуснинг орқа эшигидан тушган, аммо ҳайдовчи уни пайқамаган ва эшикни ёпган ҳолда автобусни ҳаракатга келтира бошлаган. Боланинг оёғи эшикка қисилиб қолди, ўзи эса автобус ғилдираги остига тушиб қолди. Бола ҳодиса жойида ҳалок бўлди.

Юз берган ҳодиса юзасидан тергов ишлари олиб борилмоқда.

XS
SM
MD
LG