Ссылки доступа

Беш йил ичида Россия билан товар айланмасини 25 миллиард долларга етказиш режалаштирилди


Ўзбекистон 2024 йилгача Россия билан товар айланмасини 25 миллиард долларга етказишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Тошкентга келган Россия Федерация кенгаши раиси Валентина Матвиенко президент Шавкат Мирзиёев билан учрашувдан сўнг матбуотга берган суҳбатида маълум қилди.

Матвиенконинг билдиришича, 2018 йилда Ўзбекистон-Россия товар айланмаси 4 миллиард 400 миллилон долларга етган.

“Уни яқин йилларда 10 миллиард долларга, 2024 йилда эса 25 миллиард долларга етказиш вазифаси қўйилди”, деди Матвиенко.

Матвиенко Шавкат Мирзиёев Россия президенти Владимир Путин билан муносабатлари алоҳида ишончли кўринишда эканлигини, икки давлат ўртасидаги алоқаларни илгари суриш ва ривожлантиришга қизиқиш билдиришини яна бир бор тасдиқлаганини таъкидлаб ўтган.

1 октябрда Тошкентга келган Валентина Матвиенко 3 октябргача Ўзбекистон расмийлари, жумладан, президент Шавкат Мирзиёев билан учрашувлар ўтказади.

XS
SM
MD
LG