Ссылки доступа

Фуқаролиги йўқ 10 минг кишига бепул хизмат кўрсатган қирғизистонлик юрист БМТ мукофотига сазовор бўлди


Азизбек Ашуров
Азизбек Ашуров

Қирғизистонлик юрист Азизбек Ашуров БМТнинг қочқинлар масалалари бўйича Олий комиссарлигининг Нансен мукофотига сазовор бўлди. Тақдирлаш маросими 2 октябрь куни Женевада бўлиб ўтди.

Июль ойида Қирғизистон фуқаролиги йўқ фуқаролари бўлмаган жаҳондаги биринчи мамлакатга айланди. Бу Азизбек Ашуров ҳизматлари эвазига қўлга киритилди - у ва унинг «Юристы Ферганской долины без границ» (“Фарғона водийси чегара билмас юристлари”) ташкилоти фуқаролиги йўқ, яъни ҳужжати бўлмаган ва ички кўчиб юрувчи шахсларга бепул юридик ёрдам кўрсатиб келади.

БМТнинг қочқинлар масалалари бўйича Олий комиссарлигининг маълумотига кўра, «Юристы Ферганской долины без границ» ташкилоти 10 мингдан ортиқ фуқароси йўқ шахсга бепул юридик ёрдам кўрсатган. Азизбек Ашуровнинг айтишича, бу каби ёрдам сўнгги тўрт йилда кўрсатилган.

“Давлат дастури доирасида 2014 йилнинг 1 июнидан БМТнинг қочқинлар масалалари бўйича Олий комиссарлигининг қўллаб-қувватлови билан давлат идоралари ва бизнинг юристлардан иборат сайёр гуруҳ қишлоқма қишлоқ юриб фуқаролиги йўқ шахсларни топишган ва уларга ҳужжатларни расмийлаштиришган. Мамлакат бўйлаб фуқаролиги йўқ 13 минг 707 киши рўйхатга олинган, шундан 10 минг 828 кишига биз бевосита ёрдам кўрсатдик. Ҳар бир иш маълум вақтни олди, айрим ҳолларда натижаларни уч ойдан бир ярим йилгача кутдик”, дейди юрист Ашуров.

БМТнинг қочқинлар масалалари бўйича Олий комиссарлигининг мукофоти норвегиялик қутб тадқиқотчиси, қочқинлар ҳуқуқлари бўйича таниқли арбоб, Миллатлар Лигасининг қочқинлар ишлари бўйича Олийкомиссари, тинчлик бўйича Нобель мукофоти соҳиби Фритьоф Нансен (1861-1930) номи билан аталади. Ўтган йил бу мукофотга Жанубий Судандаги шифохона бош жарроҳи Эван Атар Адаха сазовор бўлган эди, у сўнгги 20 йиллик умрини қочқинлар ва маҳаллий аҳолига тиббий ёрдам беришга бағишлади.

XS
SM
MD
LG