Ссылки доступа

Атамбаев жиноий авторитет Батукаевнинг иши бўйича дастлабки эшитувларга келмади


Жиноий авторитет Азиз Батукаевнинг ноқонуний озод қилиниши иши бўйича дастлабки эшитувлар 14 октябрга қолдирилди - бунга айбланувчилардан бири бўлмиш собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг судга келмагани сабаб бўлди. Бу ҳақда журналистларга унинг адвокати Сергей Слесарев маълум қилди.

«Конвой бошлиғи Атамбаев келишдан воз кечганини айтди. Бундан аввал интервью берган Атамбаев жараёнда ўзига берилган ролни ўйнамаслигини айтган эди. Бу унинг фикрининг давомидир», - деди Слесарев.

Адвокат шунингдек, қонун бўйича айбланувчининг иштирокини суд ҳал қилиши кераклигини айтди.

Мажлисга собиқ бош прокурор Индира Джолдубаева ҳам келди, аммо у журналистлар билан учрашини истамади.

Тўрт нафар гумондорга - собиқ президент Алмазбек Атамбаев, собиқ бош прокурор Индира Джолдубаева, Жазони ижро этиш муассаси раисининг собиқ маслаҳатчиси Қалибек Қачқыналиев ва гематология маркази собиқ директори Абдухалим Раимжановга айб қўйилган.

Умумий ҳисобдан 19 киши гумондор сифатида кўрилади. «Азаттық» радиосига собиқ президентининг адвокати Сергей Слесаревнинг айтишича, ҳужжатда 14 киши “жиноят иштирокчиларини фош этишга розилик берган шахслар” сифатида кўрсатилган. «Менга терговчи ва прокурорлар нимани назарда тутганликлари қоронғу. Агар уларнинг ишлари алоҳида кўриб чиқиладиган бўлса, у холда улар бу ишда гувоҳ сифатида қатнашишлари керак, ўз ишларида эса айбланувчи мақомида бўлишади», -дея тушунтирган эди адвакат бундан аввал.

2013 йилнинг 9 апрель куни Норин шаҳар суди шифокорларнинг Азиз Батукаев «бедаво дарддан азият чекаётгани» тўғрисидаги хулосаларига кўра, жиноийавторитетни муддатдан аввал озод қилиш борасида қарор қабул қилган эди.

2019 йил бошида унинг ноқонуний озод қилиниши билан боғлиқ иш қайта тикланди. Иш доирасида турли жиноятлар содир этганликда айрим собиқ амалдорлар гумон қилинди. Улар орасида собиқ президент Алмазбек Атамбаев, икки нафар собиқ бош прокурор - Аида Салянова ва Индира Джолдубаева, соғлиқни сақлаш собиқ вазири Динара Сагинбаева, Норин вилояти прокурорининг собиқ ўринбосари Майрамбек Акматалиев, бош вазирнинг собиқ ўринбосари Шамиль Атаханов, Жазони ижро этиш муассаси собиқ раҳбари Зарылбек Рысалиев, унинг маслаҳатчиси Қалибек Қачқыналиев, Норин шаҳар суди собиқ судьяси Жапар Эрматов, шунингдек шифокорлар бор.

Яна бир гумондор, Мудофаа кенгаши собиқ котиби Бусурманкул Табалдиев сиртдан гумондор сифатида кўрилади, унга нисбатан халқаро, жумладан «Интерпол» орқали қидирув эълон қилинган.

XS
SM
MD
LG