Ссылки доступа

Қозоғистонлик “режали ҳужумлар”да айбланиб 10 йил қамоққа ҳукм қилинди


Олмаота суди терроризм билан алоқадорликда айблаб бир эркакни 10 йил қамоққа ҳукм қилди. Бу ҳақдаги хабар 11 октябрь куни Қозоғистон миллий хавфсизлик қўмитаси сайтида эълон қилинди.

«Қозоғистон фуқароси А.Ж.Битимбаевга нисбатан терроризмни тарғиб қилиш, диний нифоқ уйғотиш, ноқонуний ўқ отар қурол сақлаш ва терроризм актига тайёргарлик кўришфакти бўйича чиқарилган ҳукм қонунан кучга кирди», - дейилади хабарда.

«Текшириш давомида унинг портловчи моддалар ишлатган ҳолда аҳолининг оммавий тўпланиб турган жойида терактга тайёргарлик кўраётгани ҳақида маълумот келиб тушди», – дейилади қўмита хабарида. Ҳукм Олмаота шаҳридаги Олмали туман суди томонидан чиқарилди.

Гумондор апрел ойида Олмаотада ушланган эди, тергов версиясига кўра, у жангарилар сафига қўшилиш учун Сурияга боришни режалаштирган. Тинтув қилинганида унинг ёнидан қурол ва қўлбола портловчи мосламалар компонентлари топилгани айтилмоқда.

2018 йилнинг июлида МХҚ Яқин Шарқда уруш бошланганидан бери Сурия ва Ироққа 800га яқин Қозоғистон фуқароси йўл олганини маълум қилган эди. Шу йил бошидан бери 500 дан ортиқ қозоғистонлик, асосан болалар ва аёллар Суриядан олиб чиқилди. Эвакуация қилинганларнинг айримлари террорчилик ва экстремистик жиноятлар содир этганлик айби билан турли муддатларга қамоққа ҳукм қилинди.

XS
SM
MD
LG