Ссылки доступа

Кубада сўнгги 43 йилда илк президент сайланди. У Диас-Канель бўлди


Мигель Диас-Канель

Куба Миллий ассамблеяси Мигел Диас-Канелни мамлакат президенти этиб сайлади. Бу ҳақда Куба парламентининг твиттерида хабар берилди.

Куба президенти лавозими учун 17 нафар номзод даъвогарлик қилди. Диас-Канель учун 605 нафар депутатнинг 579 нафари овоз берди, дея ёзди Куба Компартияси марказий Кенгашининг расмий Granma газетаси.

1976 йилда Кубада президент лавозими бекор қилинган эди. Давлат раҳбари сифатида Давлат Кенгаши раиси кўриларди. Президент лавозими мамлакат янги конституцияси қабул қилинганидан сўнг 2019 йилда қайта тикланди. Президент парламент томонидан беш йил муддатга сайланади. Унинг бу лавозимда бўлиш муддати икки муддат билан чекланган.

Диас-Канель Давлат Кенгаши раиси сифатида Кубага 2018 йилнинг апрелидан раҳбарлик қилиб келади. У коммунистик инқилобдан бери Кубага бошчилик қилиб келган Кастролар оиласидан бўлмаган биринчи раҳбардир.

Куба янги Конституцияси 2019 йил февралида бўлиб ўтган референдумда қабул қилинди. Референдумда иштирок этган кубаликларнинг 73 фоизидан кўпроғи Асосий қонуни ёқлаб овоз берди. Ҳокимият тузилмасидаги айрим ўзгаришлардан ташқари конституцияда фуқароларнинг хусусий мулкка эгалиги ва эркин бозор тан олинган.

XS
SM
MD
LG