Ссылки доступа

Фарғона водийсидан Коля исмли кўча супурувчи (тўплам)


Ҳудуднинг оммавий ахборот воситалари учун ушбу материаллардан тўлиқ ёки қисман фойдаланиш борасида текин ҳуқуқ берилади. Фойдаланувчиларнинг истагига қараб видеороликларнинг дастлабки вариантини тақдим этишимиз мумкин. Улар шунингдек Директ тўпламидаги ихтиёрий видеодан фойдаланишлари мумкин бўлади.

- Бекободдаги бозор тадбиркорлари янги дўконлар қурилишидан норози. Тошкент вилояти Бекобод шаҳридаги бозор тадбиркорларининг ëзишича¸ қурилиши режаланаëтган янги дўконлар ўт ўчириш машиналари кириш йўлини ва тадбиркорлар юк тушириб қабул қилиб олиш жойини тўсиб қўяди. Ҳокимга борсак¸ бозорқўм билади¸ бозорқўмга борсак¸ ҳоким билади¸ дейишяпти¸ дейди тадбиркорлар. (видео)

- "Биз учун иқтисодий санкциялар йўқ". Мутаҳассиснинг Туркия ва Сурия ўртасидаги можаронинг Марказий Осиёга таъсири ҳақидаги фикри. (видео Директ)​

- Фарғона водийсидан Коля исмли кўча супурувчи.​ (видео Настоящее время)

- Осиё 360°: Арсланбоб – ёнғоқ ўрмони. Қирғизистон жанубида сайёрамиздаги энг катта реликтли ёнғоқ ўрмони Арсланбоб бор. Олимлар бу жойларни ёнғоқ ватани деб билишади. Кузда ушбу ҳудудларда Ўрта Осиёдаги энг катта ёнғоқ бозори очилади . (видео Настоящее время)

Arslanbob - yong'oq o'rmoni. Qirg'iziston janubida sayyoradagi eng katta reliktli yong'oq o'rmoni - Arslanbob. Olimlar bu joylarni yong'oq vatani deb bilishadi. Kuzda ushbu qismlarda O'rta Osiyodagi eng katta yong'oq bozori ochiladi. (video mavjud)

- МФЙ раиси: Шавкат Миромонович, мунаввар юзингизни кўрсам, муборак қўлингизни ушласам бу мен учун бахт. Сурхондарë вилояти Узун тумани Обизаранг МФЙ раиси президентга маҳалла ҳудудидаги камчиликлар¸ ҳокимларнинг президентга елкадош эмаслиги ҳақида ëзди. Унга кўра¸ президент билан кўришиш раис учун катта бахт. (видео)

- Сурия армияси турк қўшинларининг курд отрядларига қарши амалиёт ўтказаётган минтақага келди. Турк қўшинлари Манбиж ва Кобанига юриш бошлади, Башар Асадга содиқ кучлар ҳам ўша ёққа йўл олди. Аввалроқ курд отрядлари Дамашқ билан туркларга қарши кураш бўйича келишувга эришган. (видео)

- Қашқадарёда бу сафар италиялик сайёҳлар йўлда қолиб кетди ​. (видео)

- Япония: Hagibis тўфони камида 33 киши умрига зомин бўлди. Шанба куни Японияга Hagibis тўфони ёпирилиши оқибатида камида 33 киши нобуд бўлди, ўнлаб одам дараксиз йўқолди. (видео)

- Кенсойлик турғун: Янги қурилаëтган уйларга ишлатилаëтган қурилиш материаллари сифатсиз. Тошкент вилояти Тошкент тумани Кенсой қишлоғида қурилаëтган уйлардан бирини олган турғуннинг ëзишича¸ қурилаëтган уйларга ишлатилаëтган қурилиш моллари сифатсиз ва уйнинг сувалган жойлари ëрилиб кетмоқда. (видео)

- Руҳий касалхонага ташланган блогернинг 3 яшар эгизаклари туғилган кунини йиғлаб ўтказди. (видео)

- Шарғунлик турғун уйига эгалик ҳуқуқидан ноқонуний маҳрум қилинганини айтмоқда. Сурхондарë вилояти Сариосиë тумани Шарғун шаҳарчасида яшовчи Хурсанова Ситоранинг айтишича¸ йўл кенгайтирилиши баҳонасида унинг қонуний қурилган уйи бузиб ташланган ва уйнинг бузилмай қолган қисмига эгалик қилиш ҳуқуқидан маҳрум қилинган. (видео)

- Турк қўшинлари Сурия шимолида ҳарбий амалиёт бошлади. Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Сурия шимолида курд жангариларига қарши ҳарбий амалиёт бошланганини эълон қилди. (видео)

- Иши юришганлар қурултойи: Бухоро яҳудийларини ҳам ўзбек тили, ўзбекча ош ва ўзбек мусиқаси бирлаштиради. Германиянинг Ҳанновер шаҳрида Бухоро яҳудийларининг саккизинчи, Германия ҳудудида эса, биринчи халқаро анжумани бўлиб ўтди. Анжуманда дунëнинг 9 мамлакатидан келган юздан ортиқ Бухоро яҳудийлари ва Германияда истиқомат қиладиган 300 дан зиëд диаспора вакиллари иштирок қилди. (видео)

- Новосибирскда қирғизистонликлар ва маҳаллий криминал гуруҳлар ўртасида тўқнашув бўлди. Новосибирскдаги Хилок бозори яқинида қирғизистонликлар иштирокида оммавий муштлашув бўлди. Муштлашув иштирокчилари травматик қуролдан фойдаланди. Полиция 50 одамни ҳибсга олди. Ҳукумат суриштирув ишларини олиб бормоқда. (видео)

- Тадбиркор: Банк раҳбари "хоҳласанг Озодликка мурожаат қил¸ кредит бермайман" деяпти. Сурхондарë вилояти Шеробод туманида тадбиркорлик билан шуғулланувчи Темиров Бекмаматнинг ëзишича¸ унинг Халқ банки раҳбарларига ишониб¸ чет давлатдан қарзга олиб келган техника ва дастгоҳлари ҳалигача пули тўланмагани учун божхонада турибди. Кредит вақтида берилмагани учун эса техникани сотиб олгани чет эл фирмаларига жарима тўлашига тўғри келмоқда. (видео)

- Экологик акциянинг илк куни дунё бўйлаб мингдан зиёд фаол қўлга олинди. Extinction Rebellion экологик ҳаракати аъзолари 7 октябрдан халқаро норозилик намойишини бошлашди. Улар турли мамлакат ҳукуматларидан иқлим ўзгариши муаммосини тан олиш ва уни ҳал қилиш учун амалий чоралар кўришни талаб қилмоқдалар. (видео)

- Ҳайдовчилар: Вазирлар озгина халқни¸ катталарга эмас халққа ëқишни ўйласин. Сирдарë йўловчи транс М.Ч.Ж ҳайдовчиларининг ëзишича¸ Вазирлар Маҳкамасининг май ойида чиқарилган 424-сонли қарори уларда хавотир уйғотмоқда. Мазкур қарор ишлаб чиқарилганига 15 йилдан ошган машианларга йўловчи ташишни тақиқлайди. Ҳайдовчилар вазирлардан имконият беришни сўрамоқда. (видео)

- Қибрайлик турғун: 40 йил деганда асфалт қилинган йўлимизни бирпасда дабдала қилишди. Тошкент вилояти Қибрай туманида яшовчи турғуннинг ëзишича¸ Қибрай туманидан Бурота жамоа хўжалигига олиб борувчи йўл 40 йил деганда асфалт қилишга эришилган¸ аммо у ерга ахлат тўкувчи машиналар бирпасда йўлни дабдала қилиб ташлаган. Унга кўра¸ муаммони ҳоким ҳам¸ портал ҳам ечиб бера олмаяпти. (видео)

- Уйи бузилган чироқчилик турғун: Туман ҳокими "Ўзбекистонни шарманда қиладиган" Озодликда қайтиб чиқма деди. Чироқчилик Роза Эргашовага кўра¸ унинг уйи бузилгани ҳақида видео Озодликда чиққач туман ҳокими ва муовини уй қуришга ëрдам беришларини айтиб келишган. Яна ундан "Ўзбекистонни дунëда шарманда қиладиган" Озодлик радиосида чиқмасликни сўрашган. Кейинчалик эса ҳоким ваъдаси ваъдалигича қолиб кетган. (видео)

- Яшил йўлак: Андижон-Ўш қатнови йўлга қўйилди. 20 йилдан зиёдроқ танаффусдан кейин Ўзбекистоннинг Андижон ва Қирғизистоннинг Ўш шаҳарлари ўртасида жамоат транспорти қатнови йўлга қўйилди. 25 сентябрь куни Андижон-Ўш қатновининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди. (видео)

- Ўзбекистон қишлоқларидаги ретро уйлардан бирига саëҳат. (фотогалерея)

- Ўқувчию ўқитувчи, ўғилу қизга ҳожатхонаси бир бўлган қишлоқ мактаби. Видеода Қашқадарё вилояти Нишон туманидаги 32-умумий ўрта таълим мактабининг филиали аҳволи акс этган. Асосий мактабдан 17 км олисдаги бу мактаб Ширин қишлоғи болалари учун махсус очилган. (видео)

МУҲТАРАМ ҲАМКАСБЛАР! СИЗНИНГ ТЕЛЕЯНГИЛИКЛАРИНГИЗ УЧУН, САЙТЛАРНИ УЗАТИШ УЧУН КЕРАК БЎЛИБ ҚОЛИШИ МУМКИН БЎЛГАН ВА ҲАМКОРЛАРГА КЎЧИРИБ ОЛИШ УЧУН ОЧИҚ ТАҚДИМ ЭТИЛАДИГАН, ХУСУСАН ЛОГОТИПСИЗ БЎЛГАН МИНГЛАБ АУДИО ВА ВИДЕОМАТЕРИАЛЛАР БИЛАН ТАНИШИНГ!

XS
SM
MD
LG