Ссылки доступа

Қозоғистон МХҚ: Суриядан қайтган 14 кишидан иборат гуруҳ терроризмда гумон қилинмоқда


Қозоғистон Миллий хавфсизлик Қўмитаси(МХҚ)нинг 17 октябрь куни маълум қилишича, Суриядан қайтарилган 14 кишига нисбатан терроризмда айблаш билан боғлиқ жиноий иш тергови якунланди.

Терговверсиясига кўра, гумондорлар Сурияда “Ислом давлати”(ИД) экстремистик гурухининг битта ортяди сафида бўлишган. Қўмита баёнотига қараганда, уларга нисбатан террорчилик фаолиятида иштирок этиш, ёллаш ва терроризмни тарғиб қилиш, «шунингдек башқа оғир жиноятларни содир этиш» айби қўйилмоқда. Гумондорларнинг исми шарифи, жинси ва ёши ҳақида қўмита хабарида маълумот берилмаган. Қўмитанинг хабар қилишича, жиноий иш пойтахтдаги туманлараро жиноят ишлари бўйича ихтисослаштирилган судга топширилди.

МХҚ сайтида эълон қилинган баёнотда айтилишича, бундан аввал Суриядан қайтган бошқа 10 эркак ва беш аёл Қозоғистонда фаолияти тақиқланган мазкур гуруҳ “фаолиятида иштирок этиш факти” бўйича турли муддатларга озодликдан маҳрум қилинди.

Йил бошида Қозоғистон ўз фуқоороларини Суриядан қайтариш операцияси ҳақида баёнот берган эди. Яқин Шарқдан олиб чиқилган бир неча ўнлаб эркак ва аёлларга нисбатан расмийлар терроризм билан боғлиқ айблов бўйича жиноий иш очди.

МХҚ эълон қилган маълумотларга кўра, «Жусан» амалиёти доирасида Суриядан 595 нафар қозоғистонлик, жумладан 400 дан ортиқ бола қайтарилди. Январда Қозоғистон расмийлари баёнот бериб, уруш қамраб олган бу мамлакатдан 50 киши қайтарилганини маълум қилди, уларнинг кўпчилигини болалар ташкил қилади. Май ойи сўнгида Қозоғистон президенти администрацияси амалиётнинг “якуний босқичида” Суриядан 170дан ортиқ бола ва 67 нафар аёл олиб чиқилгани юзасидан ҳисобот берди.

XS
SM
MD
LG