Ссылки доступа

Бердимуҳамедов ортиқча озиқ-овқат маҳсулотларини хорижга сотиш борасида буйруқ берди


Президент Туркменистана Гурбангулы Бердымухамедов
Президент Туркменистана Гурбангулы Бердымухамедов

18 октябрь куни бош вазир ўринбосари Чари Гилижов президент Гурбангули Бердимуҳамедов олдида ўрта ва кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш масалалари, шунингдек импорт ўрнини босувчи ва экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш юзасидан олиб борилаётган чора-тадбирлар бўйича ҳисобот берди

Давлатга тегишли ТДХ ахборот агентлигининг хабар беришича, ҳисобот якунида давлат раҳбари бозорни ўрганиш, мамлакатда истеъмолчиларнинг талабини таҳлил қилиш ва рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришда инновацион технолгияларни жорий қилиш ҳамда ички бозорни юқори сифатли қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан тўлдириш юзасидан бош вазирнинг савдо масалалари бўйича ўринбосари Чари Гилижовга топшириқ берди.

"Хроника Туркменистана" нашрининг хабар беришича, бундан ташқари, Бердимухамедовнинг фикрича, ташқи савдо алоқаларини кенгайтириш борасидаги ишларни фаоллаштириш ва ортиқча озиқ-овқат маҳсулотларини сотиш учун хорижда янги каналларни топиш керак.

Туркманистонда қайси маҳсулотлар мўл-кўллиги ҳақида хабар берилмади, аммо мустақил нашрлар бир неча бор маълум қилганидек, сўнгги йилларда мамлакат бозорларида Туркманистоннинг ўзида ишлаб чиқарилган ун, ёғ, тухум, шакар ва нон етишмаяпти. Бу маҳсулотларни олиш учун эрталабки 4дан бошлаб навбатга турилади, бироқ маҳсулотлар ҳар куни олиб келинмайди.

XS
SM
MD
LG