- Ўзбекистонда биринчи марта Jeep trial мусобақаси ўтказилди. 20 октябр куни бўлиб ўтган мусобақа Тошкент шаҳри Бектемир туманида ўтказилди. Унда маҳаллий ҳаваскорлар билан бир қаторда хорижий дипломатик корпус вакиллари ўз автомобиллари билан қатнашди. Мусобақа стандарт ва экстрим йўналишларида ўтказилди. (видео)
- Бокуда мухолифат акциясига чиққан ўнлаб одам қўлга олинди. (видео Настоящее время)
- Комада қолаётган ўзбекистонлик талаба яқинлари адолат изламоқда. Шу йилнинг 20 августида бурнидан қон келгани учун Москва шифохоналаридан бирига олиб келинган самарқандлик 22 яшар талаба Ўлмасхон Баҳронов, кўп ўтмай, оддий палатадан реанимация бўлимига ўтказилган ва комага тушиб қолган. Ўлмаснинг яқинлари ўзбекистонлик йигит касалхона врачлари тайинлаган нотўғри препаратлар ва Ўзбекистонда хато ўтказилган жарроҳлик амалиёти оқибатида комага тушганини иддао қилмоқда. (видео)
- Ўзбекистонлик 44 ёшли гимнастикачи аёл Оксана Чусовитина саккизинчи марта Олимпиадада қатнашади. (видео Настоящее время)
- Бокс бўйича жаҳон чемпиони бўлишни орзу қилган ўзбекистонлик ака-ука. Москвада истиқомат қилувчи ўзбекистонлик ака-ука Диёр ва Зокир Исмоилов бокс билан шуғулланишади. Улар куни келиб Ўзбекистон байроғи остида жаҳон чемпиони бўлишни орзу қилишади. (видео)
- Бекободдаги бозор тадбиркорлари янги дўконлар қурилишидан норози. Тошкент вилояти Бекобод шаҳридаги бозор тадбиркорларининг ëзишича¸ қурилиши режаланаëтган янги дўконлар ўт ўчириш машиналари кириш йўлини ва тадбиркорлар юк тушириб қабул қилиб олиш жойини тўсиб қўяди. Ҳокимга борсак¸ бозорқўм билади¸ бозорқўмга борсак¸ ҳоким билади¸ дейишяпти¸ дейди тадбиркорлар. (видео)
- "Биз учун иқтисодий санкциялар йўқ". Мутаҳассиснинг Туркия ва Сурия ўртасидаги можаронинг Марказий Осиёга таъсири ҳақидаги фикри. (видео Директ)
- Фарғона водийсидан Коля исмли кўча супурувчи. (видео Настоящее время)
- Осиё 360°: Арсланбоб – ёнғоқ ўрмони. Қирғизистон жанубида сайёрамиздаги энг катта реликтли ёнғоқ ўрмони Арсланбоб бор. Олимлар бу жойларни ёнғоқ ватани деб билишади. Кузда ушбу ҳудудларда Ўрта Осиёдаги энг катта ёнғоқ бозори очилади . (видео Настоящее время)
- Иши юришганлар қурултойи: Бухоро яҳудийларини ҳам ўзбек тили, ўзбекча ош ва ўзбек мусиқаси бирлаштиради. Германиянинг Ҳанновер шаҳрида Бухоро яҳудийларининг саккизинчи, Германия ҳудудида эса, биринчи халқаро анжумани бўлиб ўтди. Анжуманда дунëнинг 9 мамлакатидан келган юздан ортиқ Бухоро яҳудийлари ва Германияда истиқомат қиладиган 300 дан зиëд диаспора вакиллари иштирок қилди. (видео)
- Новосибирскда қирғизистонликлар ва маҳаллий криминал гуруҳлар ўртасида тўқнашув бўлди. Новосибирскдаги Хилок бозори яқинида қирғизистонликлар иштирокида оммавий муштлашув бўлди. Муштлашув иштирокчилари травматик қуролдан фойдаланди. Полиция 50 одамни ҳибсга олди. Ҳукумат суриштирув ишларини олиб бормоқда. (видео)
- Экологик акциянинг илк куни дунё бўйлаб мингдан зиёд фаол қўлга олинди. Extinction Rebellion экологик ҳаракати аъзолари 7 октябрдан халқаро норозилик намойишини бошлашди. Улар турли мамлакат ҳукуматларидан иқлим ўзгариши муаммосини тан олиш ва уни ҳал қилиш учун амалий чоралар кўришни талаб қилмоқдалар. (видео)
- Ҳайдовчилар: Вазирлар озгина халқни¸ катталарга эмас халққа ëқишни ўйласин. Сирдарë йўловчи транс М.Ч.Ж ҳайдовчиларининг ëзишича¸ Вазирлар Маҳкамасининг май ойида чиқарилган 424-сонли қарори уларда хавотир уйғотмоқда. Мазкур қарор ишлаб чиқарилганига 15 йилдан ошган машианларга йўловчи ташишни тақиқлайди. Ҳайдовчилар вазирлардан имконият беришни сўрамоқда. (видео)
- Қибрайлик турғун: 40 йил деганда асфалт қилинган йўлимизни бирпасда дабдала қилишди. Тошкент вилояти Қибрай туманида яшовчи турғуннинг ëзишича¸ Қибрай туманидан Бурота жамоа хўжалигига олиб борувчи йўл 40 йил деганда асфалт қилишга эришилган¸ аммо у ерга ахлат тўкувчи машиналар бирпасда йўлни дабдала қилиб ташлаган. Унга кўра¸ муаммони ҳоким ҳам¸ портал ҳам ечиб бера олмаяпти. (видео)