Ссылки доступа

Нурсултонлик ногирон аёл дори-дармонга пул топиш учун билагузукларни сотмоқда (тўплам)


Ҳудуднинг оммавий ахборот воситалари учун ушбу материаллардан тўлиқ ёки қисман фойдаланиш борасида текин ҳуқуқ берилади. Фойдаланувчиларнинг истагига қараб видеороликларнинг дастлабки вариантини тақдим этишимиз мумкин. Улар шунингдек Директ тўпламидаги ихтиёрий видеодан фойдаланишлари мумкин бўлади.

- Нурсултонлик ногирон аёл дори-дармонга пул топиш учун билагузукларни сотмоқда. (видео Директ)​

- Қирғизистон бош вазири ҳукумат аъзоларини электр автомобилларига ўтказмоқчи. (видео Директ)

- Кузатув камералари боғча болаларини калтакланишдан ҳимоя қила олмаяпти. Тарбиячининг болаларни калтаклаши видеоëзувга тушди. Оналар чора кўрилишини сўрамоқда. Озодликка тақдим этилган видеотасвирларда мактабгача таълим муассасаси тарбиячисининг болаларни калтаклаётгани акс этган. (видео)

- Екатеринбургда кафе очган мигрант Алишер ҳикояси. Алишер 2008 йилдан бери Екатеринбургда яшайди. Олдинига қурилишда¸ кейин заводда ишлаган¸ бир муддат таксичилик қилган Алишер ҳозирги кунда кафе очган. ФСБ маълумотига кўра¸ 2019 йилнинг биринчи ярмида Россияга 2¸4 миллион чет элликлар келган¸ уларнинг 918 минг нафари ўзбекистонликлар. (видео)

- Ўзбекистонлик 44 яшар Оксана Чусовитина Токио олимпиадасига боради. Уни «гимнастикачи-буви» деб номлашган – аксар рақибларининг ёши ҳали 18 ёшга ҳам тўлмаган. 1991 йилда Жаҳон Чемпиони, 1992 йилда Олимпиада чемпиони унвонларини қўлга киритган Оксана қаторасига еттита олимпиадада иштирок этган дунёдаги ягона гимнастикачидир. (видео)

- Ўзбекистонлик ҳуқуқ ҳимоячиси Қозоғистонда руҳий кассалликлар шифохонасига жойлаштирилди. (видео Директ)

- Жаслиқдан чиққан "Олтин қироли": Каримовни ағдариб, Мирзиëевни ўлдирмоқчи бўлганлар қурбони бўлдим. Бу иддаони Жаслиқ қамоқхонасида 7 йил жазо ўтаб чиққан, халқ орасида «Олтин қироли» деб танилган 53 яшар тадбиркор Аҳмед Алиев 21 октябрь куни Тошкентдаги Le Grande Plaza меҳмонхонасида бўлган матбуот анжуманида айтди. (видео)

- Ўзбекистонда биринчи марта Jeep trial мусобақаси ўтказилди. 20 октябр куни бўлиб ўтган мусобақа Тошкент шаҳри Бектемир туманида ўтказилди. Унда маҳаллий ҳаваскорлар билан бир қаторда хорижий дипломатик корпус вакиллари ўз автомобиллари билан қатнашди. Мусобақа стандарт ва экстрим йўналишларида ўтказилди. (видео)

- Комада қолаётган ўзбекистонлик талаба яқинлари адолат изламоқда. Шу йилнинг 20 августида бурнидан қон келгани учун Москва шифохоналаридан бирига олиб келинган самарқандлик 22 яшар талаба Ўлмасхон Баҳронов, кўп ўтмай, оддий палатадан реанимация бўлимига ўтказилган ва комага тушиб қолган. Ўлмаснинг яқинлари ўзбекистонлик йигит касалхона врачлари тайинлаган нотўғри препаратлар ва Ўзбекистонда хато ўтказилган жарроҳлик амалиёти оқибатида комага тушганини иддао қилмоқда. (видео)

- Ўзбекистонлик 44 ёшли гимнастикачи аёл Оксана Чусовитина саккизинчи марта Олимпиадада қатнашади.​ (видео Настоящее время)

- Ҳайдовчилар: Вазирлар озгина халқни¸ катталарга эмас халққа ëқишни ўйласин. Сирдарë йўловчи транс М.Ч.Ж ҳайдовчиларининг ëзишича¸ Вазирлар Маҳкамасининг май ойида чиқарилган 424-сонли қарори уларда хавотир уйғотмоқда. Мазкур қарор ишлаб чиқарилганига 15 йилдан ошган машианларга йўловчи ташишни тақиқлайди. Ҳайдовчилар вазирлардан имконият беришни сўрамоқда. (видео)

- Қибрайлик турғун: 40 йил деганда асфалт қилинган йўлимизни бирпасда дабдала қилишди. Тошкент вилояти Қибрай туманида яшовчи турғуннинг ëзишича¸ Қибрай туманидан Бурота жамоа хўжалигига олиб борувчи йўл 40 йил деганда асфалт қилишга эришилган¸ аммо у ерга ахлат тўкувчи машиналар бирпасда йўлни дабдала қилиб ташлаган. Унга кўра¸ муаммони ҳоким ҳам¸ портал ҳам ечиб бера олмаяпти. (видео)

МУҲТАРАМ ҲАМКАСБЛАР! СИЗНИНГ ТЕЛЕЯНГИЛИКЛАРИНГИЗ УЧУН, САЙТЛАРНИ УЗАТИШ УЧУН КЕРАК БЎЛИБ ҚОЛИШИ МУМКИН БЎЛГАН ВА ҲАМКОРЛАРГА КЎЧИРИБ ОЛИШ УЧУН ОЧИҚ ТАҚДИМ ЭТИЛАДИГАН, ХУСУСАН ЛОГОТИПСИЗ БЎЛГАН МИНГЛАБ АУДИО ВА ВИДЕОМАТЕРИАЛЛАР БИЛАН ТАНИШИНГ!

XS
SM
MD
LG