Келдибеков 2018 йилнинг декабрида нашрга нисбатан даъво киритди. Сайт эгаси Бегали Наргозуев собиқ спикер мақолалардаги айрим фикрларни рад этишни ва таҳририятдан бир миллион сом ундиришни талаб қилаётганини айтганди.
“Коррупцияда айбланган Ахмат Келдибеков” ва “Ахмат Келдибековни коррупцияда айблов бўйича ҳибсга олганларида” мақолалари бўйича раддия чоп этишни талаб қилмоқда, судга биздан бир миллион сом ундиришга ариза берди. Биз буни сўз эркинлигига босим сифатида баҳолаймиз. Биз судда ўз далилларимизни тақдим этамиз. Чунки биз уни “коорупционер” деб айтмаганмиз. Биз уни коррупцияда айлашди деб ёзганмиз. Унга нисбатан жиноий иш очилганини ва уни коррупцияга алоқадорликда айблашганини ҳамма билади. Уни коррупция айблови бўйича ушлашди. Сўнгра у қандай чиқиб келганини яхши биламиз. Шунинг учун бизда унинг айбловига ўз жавобларимиз бор. Шунинг асосида биз судлашишга тайёрмиз», - деган эди Наргозуев “Озодлик”ка билдирган изоҳларида
2018 йилнинг октябрида Ахматбек Келдибеков судда “Азия Ньюс” газетаси бош муҳаррири Асланбек Сартбаевни 2 миллион сомлик иш доирасида мағлуб этганди. Сиёсатчи газетага қарши шаъни ва қадр-қиммати ҳимояси борасида иккита лаъва аризаси киритган. Суд уларни қаноатлантириб, ҳар бир даъво бўйича 1млн сомдан тўлаш хусусида қарорга келди.
Коррупция айбловлари бўйича қамоққа олинган собиқ спикер 2016 йилнинг 8 ноябрида давлатга 10 миллион сом тўлади. Жаримани тўлаганидан бир йил ўтиб унинг судланганлиги олиб ташланди.
Ахматбек Келдибеков 2010 йилда “Ата-Журт” партияси рўйҳати бўйича депутат бўлди. Ўша пайтгача у депутат бўлган, Ижтимоий фонд ва Давлат солиқ хизматини бошқарган. 2015 йилда сайланган парламентнинг ҳозирги чақириғида унинг номи йўқ.