Ссылки доступа

Душанбеда колониядан қочишга уриниш чоғида маҳбус отилди


Душанбеда 1-Совет маҳалласида жойлашган 4 рақамли колониядан қочишга уриниш чоғида маҳбус отилди. Фавқулодда ҳодиса 21 октябрга ўтар кечаси содир бўлган, аммо бу ҳақда фақат душанба куни маълум бўлди. Ҳодиса вақтида нозир Исмоил Комилзода яраланган.

4 рақамли колониядаги манбанинг хабар беришича, маҳбуслардан бири (унинг исми айтилмаяпти) 21 октябрь куни кечқурун қочишга уриниш чоғида деворга тирмашган. «У соқчиларнинг талабларига бўйсунмаган, шундан сўнг ўт очилган. Маҳбус зарарсизлантирилган, ўқ парчаси соқчи Исмоил Комилзодани яралади», - дейди манба. Унинг сўзларига кўра, маҳбуснинг ёши 50 да бўлган.

Яраланган соқчи марказий шаҳар касалхонасида қолмоқда. Шифокорларга кўра, Комилзоданинг соғлиғи бир меъёрда. Исмоил Комилзоданинг ўзи 28 октябрь куни Озодлик радиосига ўзини бирмунча яхши сезаётганини тасдиқлади. Унинг сўзларига кўра, отишма чоғида орқасига ўқ парчаси теккан ва ҳушини йўқотган.

Қочиш уриниши Тожикистонда маҳбуслар амнистияси бошланган вақтга тўғри келди. 25 октябрь куни Тожикистон парламенти мамлакат Конституцияси қабул қилинганлигининг 25 йиллиги шарафига “Амнистия тўғрисида”ги қонун лойиҳасини маъқуллади. Душанба куни 4 –колониянинг 500 дан зиёд маҳбуслари ўз оилалалари ва яқинлари ҳузурига қайтишди.

Тожикистондаги аҳлоқ тузатиш муассасасидаги энг оммавий қочиш 2010 йилнинг 23 августида содир этилган. Ҳаммаси бўлиб Тожикистон миллий хавфсизлик давлат қўмитаси тергов изоляторидан бир неча қўриқчиларни ўлдирган 25 нафар маҳбус қочган. Қочганларнинг аксарияти давлат тўнтаришини содир этиш ва ноқонуний қуролли бўлинмаларда иштирок этиш айбловлари билан узоқ муддатли қамоқ жазосига ҳукм қилинган. Гарчи уларни тутиш тадбирига Россия ва афғон куч ишлатар тузилмалари жалб этилганига қарамай, у 2011 йилнинг ноябрида якунланган. Умуман олганда, 8 нафар маҳкум йўқ қилинган, қолганлари яна қамоққа ташланган.

XS
SM
MD
LG