Ссылки доступа

“Ота Мекен” лидери Омурбек Текебаевнинг уй қамоғи икки ойга узайтирилди


Бишкекнинг Первомайский туман суди “Ота Мекен” сиёсий партияси етакчиси Омурбек Текебаев ва собиқ вазир, экс-элчи Дуйшенқул Чотоновнинг жазо чорасини ўзгаришсиз қолдирди.

28 октябрь куни суд тортишувларига ажратилган икки ойлик муддат ниҳоясига етди. Шу муносабат билан судья жараённи чўзди, бу билан ҳар икки айбланувчининг уй қамоғини узайтирди.

21 август куни Олий суд ҳукмни бекор қилди ва Омурбек Текебаев ҳамда Дуёшонқул Чотоновнинг ишини янгидан очилган ҳолатлар бўйича Бишкекнинг Первомайский туман судига қайта кўриб чиқишга юборди.

29 августда Бишкекнинг Первомайский туман суди гумондорларга эҳтиёт чорасини ўзгартирди ва улар суд залидан уй қамоғига қўйиб юборилди.

2017 йилда Россиялик тадбиркор Леонид Маевскийнинг 1 миллион доллар пора бергани ҳақидаги кўрсатмалари асосида Текебаев ва Чотонов 8 йилга озодликдан маҳрум қилинган. Сиёсатчиларнинг ўзлари айбини тан олмаяпти ва собиқ президент Алмазбек Атамбаев томонидан сиёсий таъқибга учрагани ҳвқида гапиришмоқда.

XS
SM
MD
LG