Ссылки доступа

Сурхондарёда машинаси билан ЙҲХ ходимини судраб кетган ҳайдовчи қўлга олинди


Сурхондарёда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимини ўзининг Lacetti машинасида судраб кетиб, унга тан жароҳати етказган шахс ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати маълумот тарқатди.

Хабарномада 28 октябрь куни соат 15:00 ларда 1984 йилда туғилган Ў.И. исмли шахс Сурхондарё вилояти Узун тумани Уланкул маҳалласида хизмат вазифасини ўтаётган вилоят ИИБ ЙҲХБ ходимининг қонуний талабларига бўйсунмасдан, бошқарувидаги Lacetti русумли автомашинасида уни 10 метр масофага судраб кетиб, тан жароҳати етказгани қайд этилади.

Бош прокуратура маълумотига кўра, мазкур ҳолат юзасидан Ў.И.га нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 219-моддаси 1-қисми (“Ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш”) билан жиноят иши қўзғатилган.

XS
SM
MD
LG