Ссылки доступа

Суриядаги Америка қўшинлари нефть конларини қўриқлайди


Марк Эспер
Марк Эспер

Пентагондаги матбуот анжуманида Марк Эспер Қўшма Штатлар Сурияда полициячи ролини ўйнамоқчи эмас, бироқ Сурияга курдлар назоратида қолаётган мамлакат шарқидаги ҳудудлардаги нефт конларининг хавфсизлигини таъминлаш учун қўшимча механизациялашган бўлинмаларини юбораётганлигини маълум қилди.

«АҚШ Сурия шимоли-шарқидаги нефт конлари устидан назоратни сақлаб қолади», – дер экан Пентагон раҳбари, айнан ушбу конлар Ислом Давлати даромадининг асосий манбаи бўлиб хизмат қилганини қайд этди.

Ҳозир нефт ва нефт маҳсулотлари савдоси курд администрациясининг манбаи ҳисобланади, Вашингтон бу конларни ҳимоя қилишда иттифоқчиларига ёрдам бериш ниятида, шу билан бирга курдларнинг ИДнинг ҳибсда ушлаб турилган собиқ жангариларини қўриқлашда давом этишига ва мазкур гуруҳнинг қолган қутганларига қарши курашда кўмак кўрсатишига умид қилади.

АҚШ мудофаа вазирининг сўзларига кўра, турли “давлат ва нодавлат” кучлар Сурия нефт конларидан манфаатдор. Мазкур ҳудудга россиялик ва суриялик ҳукумат кучларини қўймаслик мақсад эмасми, деган саволга Марк Эспер шундай жавоб қайтарди: «Қисқача айтганда, ҳа. Ҳозирги пайтда».

АҚШнинг Суриядаги янги миссияси тафсилоти ҳозирча номаълум. Бир неча юз ҳарбий хизматчи ва бир неча ўнлаб бронетехникалар Фрот дарёсидан шарқда, энг муҳим Сурия нефт конлари жойлашган ҳудудда жойлаштирилади.

2018 йилнинг февралида россиялик ёлланма аскарлар Сурия кучлари ҳамроҳлигида мазкур минтақада ва америкалик бўлинмалар қўриқлайдиган Дейр аз-Зор шаҳри яқинидаги нефтни қайта ишлаш заводига ҳужум қилишга уриниб кўришган. Ҳужум уни амалга оширганлар учун катта талофат билан якунланган эди.

АҚШ мудофаа вазирига кўра, унда нефт конларини қўриқлаётган Америка кучларига қарши чақириқ ташлаш учун Россия ёки Сурия кучларида ният борлиги тўғрисида маълумот йўқ. Бироқ АҚШ президенти Доналд Трампнинг Суриядаги махсус вакили Жим Жеффри ўтган ҳафта охирида Дейр аз-Зор атрофидаги вазиятдан ташвишланиш изҳор қилди.

XS
SM
MD
LG