Ссылки доступа

Хитойдан қочганидан кейин қамоққа олинган икки этник қозоқни расман бошпана сўровчи деб тан олинди


Давлат чегарасини қасддан ноқонуний кесиб ўтиш гумони билан Қозоғистонда қўлга олинган Шинжонлик Кастер Мусаханўғли ва Мурагер Алимўғли исмли икки этник қозоққа Қозоғистондан бошпана изловчи шахс гувоҳномаси берилади, дейди Бауржан Азанов.

29 октябр куни Азанов Озодликка гувоҳномани бугун беришлари кутилаётганини айтди.

Унга кўра, 28 октябр куни миграция полицияси бошқармаси ходимлари вақтинча сақлаш изоляторига қамоқдагиларни кўргани келишган. «У ерда фотосуратга олишган, анкета тузишган, энди улар қочоқларга Қозоғистон ҳудудидан бошпана изловчи шахснинг чинакам гувоҳномасини беришади. Бу қочоқ мақомини олишга асос берадиган дастлабки ҳужжат», — дейди душанба куни Азанов “Фергана” янгиликлар агентлигига.

30 ёшли Кастер Мусаханўғли ва 25 ёшли Мурагер Алимўғли октябр бошида чегарани 6 октябр куни Шиликти қишлоғи яқинидаги Шарқий Қозоғистон қисмидан кесиб ўтганларини, сўнгра Алматигача етиб олганларини айтишган. Уларнинг сўзларига кўра, ўшангача беш кун мобайнида нейтрал ҳудудда турганларини, шундан кейин Шинжоннинг Дурбулжин уездидан 1 октябрга ўтар кечаси Хитойнинг давлат чегараларини кесиб ўтишган.

Улар оилалари қолган Хитойдан қочиш сабабини Пекиннинг Шинжонда олиб бораётган сиёсати билан изоҳладилар, сўнгги икки йилдан бери у ердан туркий тилли мусулмон жамоаларига, шу жумладан, қозоқларга тазйиқ ўтказилаётгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда. 14 октябр куни Алматидаги матбуот анжуманида Кастер Мусаханўғли Шинжонда “лагерда” сақлаганини, у ерда калтаклашгани ва унга босим кўрсатишганини таъкидлади. Шинжондаги босим ва қўрқув муҳити ҳақида Мурагер Алимўғли ҳам гапирди. Кейинроқ ўша куни уларнинг иккаласи ҳам чегарани кесиб ўтиш ҳолатига аниқлик киритиш мақсадида “Шигис” минтақавий бошқармасига келтирилган эди. Алматида қўлга олинишларидан олдин ҳар иккалови Хитойдан қочганлари ҳақида гапириб бериш учун муҳожирлик полициясининг маҳаллий бошқармасига йўл олишган. Эртасига уларни “тергов ҳаракатларини ўтказиш учун” Зайсанга келтиришгани маълум бўлди.

Якшанба, 20 октябрда, Шарқий Қозоғистондаги Зайсан шаҳар суди икки гумондорни қамоққа олишга қарор чиқарди. Уларни Усть-Каменогорск шаҳридаги тергов турмасига ташлашди. Адвокат Ляззат Ахатованинг Озодликка айтишича, ҳибсда сақлаш кўринишида чора кўриш оғир тоифага кирмайдиган жиноятни содир этишда гумонланаётганлар учун ўта қаттиқ жазо саналади.

Адвокат Бауржан Азанованинг айтишича, уларнинг қочоқ мақомини олишларигача уларга нисбатан жиноий иш тўхталишига эришиш лозим.

XS
SM
MD
LG