Ссылки доступа

Россия Тожикистонга 5 млн долларлик ҳарбий техника ва қуролларни берган


Россия Тожикистонга умумий қиймати 320 млн рубл (5 млн доллар) га тенг ҳарбий техника ва қуроллар туркумини беғараз тартибда берган.

Топшириш маросими сешанба куни Коллектив Хавфсизлик тўғрисидаги Шартнома Ташкилотининг “Бузилмас қардошлик-2019” машқлари якунланганидан кейин Гиссар аэродромида ўтказилди.

РФ Марказий ҳарбий округи қўшинлари қўмондони Александр Лапин маросимда тожик армияси миллий ҳаво бўшлиғини аниқлаш, кузатиш ва назорат қилишни таъминлашда ишлатилувчи радиолокацион станция ва замонавийлашиирилган бронли разведка-дозор БРДМ-2М машиналари олганини хабар қилди.

«Техника Афғонистон билан чегарада таҳдид ва беқарорлик ҳудуди кенгайиши шароитида топширилганини айтар экан, юқори мартабали ҳарбий “Россия Тожикистонни Марказий Осиёдаги асосий иттифоқчи сифатида кўришини ва унинг мудофаа салоҳиятини мустаҳкамлашда кўмак кўрсатишини қўшимча қилди”. Александр Лапинга кўра, ҳарбий мақсадда топширилган маҳсулот “Тожикистон Республикаси Қуролли кучлари жанговор салоҳиятини оширади ҳамда минтақада тинчлик ва хавфсизликни сақлаш ва мустаҳкамлашга хизмат қилади”.

Айни кунларда Тожикистондаги Россиянинг 201- ҳарбий базасига илк С-300ПС зенит ракета комплекслари келди, асосий вазифа, Россия ҳарбийларига кўра, 201-ҳарбий база объектларини, шунингдек, Марказий Осиё минтақаси ҳаво ҳужумидан мудофаасини Тожикистон Республикаси қуролли кучлари ва воситалари билан биргаликда ҳаво-космик ҳужумларидан ҳимоя қилиш ҳисобланади.

Россия ОАВнинг эслатишича, 2017 йили Россия Мудофаа вазирлиги Тожикистон ҳарбий идорасига ўқотар, артиллерия, бронетанк қуроллари туркумини, ПВО воситаларини, шунингдек, фронторти, тиббий ва топографик анжомларини беғараз тартибда берган. Шу йилнинг февралида Россия Тожикистонга 9 миллион долларлик ҳаво ҳужумидан мудофаа воситаларини топширган.

Россиянинг 201-ҳарбий базасининг 2042 йилгача Тожикистонда бўлиб туриши ҳақида 2012 йилда келишув имзоланганидан сўнг Россия Тожикистон армиясини модернизациялашга ваъда берган. Ҳозир Россиянинг 201-ҳарбий базаси – бу Марказий ҳарбий округга бўйсунувчи Россиянинг хориждаги энг йирик ҳарбий объектидир.

Стратегик тадқиқотлар Халқаро институти (IISS London)нинг уч йил аввал эълон қилган маълумотларига кўра, мудофаа вазирлиги, Миллий гвардия, ички қўшинлар, фавқулодда вазиятлар бўйича вазирликнинг ярим ҳарбийлашган бўлинмаларини ҳисобга олган ҳолда Тожикистон қуролли кучлари сони 8800 кишини ташкил этади, бу эса Марказий Осиёдаги қолган тўртта собиқ совет республикалари армиясидан сон бўйича камлигини кўрсатади.

XS
SM
MD
LG