Ссылки доступа

Ўзбекистонда фермер аёлларни сўкди, улар президентнинг куёвига мурожаат қилишди (тўплам)


Ҳудуднинг оммавий ахборот воситалари учун ушбу материаллардан тўлиқ ёки қисман фойдаланиш борасида текин ҳуқуқ берилади. Фойдаланувчиларнинг истагига қараб видеороликларнинг дастлабки вариантини тақдим этишимиз мумкин. Улар шунингдек Директ тўпламидаги ихтиёрий видеодан фойдаланишлари мумкин бўлади.

- Ўзбекистонда фермер аёлларни сўкди, улар президентнинг куёвига мурожаат қилишди. (видео Директ)​

- OzodLive: Саида Мирзиёева ишонган котиблар, Зеленскийга ўхшаган Умиджонни алдашди, кўчани қиздирган дижей Кемпир. OzodLive дастурининг бу сонида АОКА хулосаси асосида лавозимга тайинланган матбуот котиблари, Украина президенти Володимир Зеленскийнинг ўзбекистонлик қиёфадоши ва Алматида кўчани қиздирган дижей Кемпир концерти ҳақидаги лавҳаларни томоша қилинг. (видео)

- Соябон билан — журналистларга қарши. Сўнгги ойларда Қозоғистондаги норозилик намойишларини ёритган мухбирлар камералар олдида соябонларни очиб, съёмкага тўсқинлик қилаётган ниқобли эркакларга дуч келмоқда. Бу одамларнинг кимлиги аниқланмаган, аммо улар полиция билан ҳеч қандай муаммога дуч келмаганга ўхшайди . (ҚРдан видео )

- Ўш: “Мақом гулшани” – Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон мақомчилари концерти. Ўшдаги Бобур номли ўзбек академик театрида охирги йилларда кузатилаëтган энг йирик концерт. Мақом гулшани номини олган ушбу ҳисобот концертини илк бор уч мамлакат - Қирғизистон¸ Тожикистон ва Ўзбекистон мақомчилари ўтказмоқда. (видео)

- Қирғизистонлик аёллар сиёсий фаолликка тайёрми. Қирғизистон сиёсатида аёлларнинг иштироки кам учрайдиган ҳолат. Мамлакат парламентида уларнинг қисми атиги 6%, маҳаллий ҳокимият идораларида эса – 10% дан зиёд. (видео Директ)

- Турғун: Амударëдаги касалхонада уч доктор бир уколни ура олмади. Қорақалпоғистон республикаси Амударë туманида яшовчи турғуннинг ëзишича¸ Манғит шаҳридаги касалхонада уч доктор ëш болага осма укол уришни эплай олмаган. Унга кўра¸ укол тиқилавериши натижасида боланинг қўли қонаб кетган. (видео)

- Муҳожирлар. Ошпаз Алишер | Харитадаги одам. (видео)

- "Исломий давлат" гуруҳи раҳбари ўлдирилган жойида олинган видео. (видео Настоящее время)

- Кузатув камералари боғча болаларини калтакланишдан ҳимоя қила олмаяпти. Тарбиячининг болаларни калтаклаши видеоëзувга тушди. Оналар чора кўрилишини сўрамоқда. Озодликка тақдим этилган видеотасвирларда мактабгача таълим муассасаси тарбиячисининг болаларни калтаклаётгани акс этган. (видео)

- Екатеринбургда кафе очган мигрант Алишер ҳикояси. Алишер 2008 йилдан бери Екатеринбургда яшайди. Олдинига қурилишда¸ кейин заводда ишлаган¸ бир муддат таксичилик қилган Алишер ҳозирги кунда кафе очган. ФСБ маълумотига кўра¸ 2019 йилнинг биринчи ярмида Россияга 2¸4 миллион чет элликлар келган¸ уларнинг 918 минг нафари ўзбекистонликлар. (видео)

- Жаслиқдан чиққан "Олтин қироли": Каримовни ағдариб, Мирзиëевни ўлдирмоқчи бўлганлар қурбони бўлдим. Бу иддаони Жаслиқ қамоқхонасида 7 йил жазо ўтаб чиққан, халқ орасида «Олтин қироли» деб танилган 53 яшар тадбиркор Аҳмед Алиев 21 октябрь куни Тошкентдаги Le Grande Plaza меҳмонхонасида бўлган матбуот анжуманида айтди. (видео)

- Ўзбекистонда биринчи марта Jeep trial мусобақаси ўтказилди. 20 октябр куни бўлиб ўтган мусобақа Тошкент шаҳри Бектемир туманида ўтказилди. Унда маҳаллий ҳаваскорлар билан бир қаторда хорижий дипломатик корпус вакиллари ўз автомобиллари билан қатнашди. Мусобақа стандарт ва экстрим йўналишларида ўтказилди. (видео)

- Комада қолаётган ўзбекистонлик талаба яқинлари адолат изламоқда. Шу йилнинг 20 августида бурнидан қон келгани учун Москва шифохоналаридан бирига олиб келинган самарқандлик 22 яшар талаба Ўлмасхон Баҳронов, кўп ўтмай, оддий палатадан реанимация бўлимига ўтказилган ва комага тушиб қолган. Ўлмаснинг яқинлари ўзбекистонлик йигит касалхона врачлари тайинлаган нотўғри препаратлар ва Ўзбекистонда хато ўтказилган жарроҳлик амалиёти оқибатида комага тушганини иддао қилмоқда. (видео)

- Қибрайлик турғун: 40 йил деганда асфалт қилинган йўлимизни бирпасда дабдала қилишди. Тошкент вилояти Қибрай туманида яшовчи турғуннинг ëзишича¸ Қибрай туманидан Бурота жамоа хўжалигига олиб борувчи йўл 40 йил деганда асфалт қилишга эришилган¸ аммо у ерга ахлат тўкувчи машиналар бирпасда йўлни дабдала қилиб ташлаган. Унга кўра¸ муаммони ҳоким ҳам¸ портал ҳам ечиб бера олмаяпти. (видео)

МУҲТАРАМ ҲАМКАСБЛАР! СИЗНИНГ ТЕЛЕЯНГИЛИКЛАРИНГИЗ УЧУН, САЙТЛАРНИ УЗАТИШ УЧУН КЕРАК БЎЛИБ ҚОЛИШИ МУМКИН БЎЛГАН ВА ҲАМКОРЛАРГА КЎЧИРИБ ОЛИШ УЧУН ОЧИҚ ТАҚДИМ ЭТИЛАДИГАН, ХУСУСАН ЛОГОТИПСИЗ БЎЛГАН МИНГЛАБ АУДИО ВА ВИДЕОМАТЕРИАЛЛАР БИЛАН ТАНИШИНГ!

XS
SM
MD
LG