Ссылки доступа

Тожик самбочилари барибир Жанубий Кореядаги жаҳон чемпионатига боришади


Тожик спортчилари Жанубий Кореянинг Чхонжу шаҳрида ўтадиган жаҳон чемпионаитида иштирок этишади. Олдин Сеул 2016 йили Жанубий Кореядаги мусобақлардан сўнг тўрт нафар тожик курашчиси ватанига қайтмаганлигини рўкач қилиб, тожик самбочиларига виза беришдан бош тортган.

Тожикистон самбо Федерациясининг хабар беришича, 9 нфар тожик сопртчилари ва уларнинг бош мураббийи Жанубий Кореяга виза олишди.

Самбо бўйича Тожикистон терма жамоасининг бош мураббийи Носир Бозоров 31 октябрь куни Озодлик радиоси билан суҳбатда Тожикистон ташқи ишлар вазилиги ва мамлакат ёшлар, спорт ва сайёҳлик қўмитаси Жанубий Корея визасини олишда самбочиларга кўмак кўрсатганини айтди, аммо қандайдир тафсилотларни айтишдан бош тортди.

Озодлик радиоси манбаси хабарига кўра, Тожикистон расмийлари самбочиларнинг ватанга қайтишларини кафолатлагандан кейин спортчиларга виза беришган.

Эслатиб ўтамиз, икки ҳафта илгари Жанубий Корея самбо Федерацияси вакиллари ўз тожик ҳамкасбларига 2016 йили тўрт нафар тожик курашчилари Кореяга боришгани ва ватанига қайтмаганликларини, ҳодиса такрорланишидан хавфсираб тожик самбочиларига виза беришни рад этганликлпарини хабар қилишган.

Самбо бўйича эркак ва аёллар ўрртасидаги жаҳон чемпионати 8-10 ноябрь кунлари Чхонжу шаҳрида ўтказилади.

Жанубий Кореяга ишлаш учун кетган ва норасмий ишлаётган Тожикистон фуқароларининг аниқ сони ноаниқ.

XS
SM
MD
LG