Ссылки доступа

ҚР собиқ президенти ўзи эгалик қилаётган компанияга рейдерлик ҳужуми уринишлари ҳақида гапирди


Собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг ўғли Сейитбек Атамбаев бизнес-омбудсман Робин Орд-Смитга очиқ мурожаат билан чиқиб, у акциялар пакетини назорат қиладиган компанияни рейдер кўринишда эгаллаб олиш уринишлари қўлланилаётганини айтди.

Ва бу ҳаракатларни, деди тадбиркор, собиқ президент Атамбаевнинг ўғли сифатида ўзимга қарши “сиёсий тазйиқ” сифатида қабул қилмоқдаман.

Ўзининг мурожаатида Сейитбек Атамбаев унинг “компанияси оддий мижозларга, яъни аҳолига ҳеч қачон электр энергия етказиб бермаган, фақат йирик ишлаб чиқариш корхоналари билан ишлаган” ва айни пайтда унинг сўзларига кўра, “ҳеч қачон тендерларда қатнашмаган, ҳеч қачон давлат ишига аралашмаган, сиёсий партияларни, ҳаракатларни ёки муайян номзодларни молияламаган».

Сейитбек Атамбаевнинг қўшимча қилишича, президент Сооронбай Жээнбеков «куч ишлатар тизимлардан бизнесга оид адоқсиз текширувларни тўхтатишни талаб қилди». «Бироқ, амалда давлатда тадбиркорларга нисбатан мутлақо тескари сиёсатни амалга оширмоқда», - деди собиқ президентнинг ўғли.

31 октябрь куни «Автомаш-Энерго» ОАЖ да тинтув ўтказилди. Уни ўтказган одамлар ўзини Ҳарбий прокуратуранинг ходимлари деб таништиришган.

«Озодлик» бу борада расмий изоҳ олиш учун Бош прокуратурага мурожаат қилди. Идоранинг матбуот хизмати ахборотга аниқлик киритгандан кейин жавоб тақдим этишини хабар қилди.

Сейитбек Атамбаевга кўра, у 2003 йилдан бери, отаси президент бўлишидан илгари, «Автомаш-Энерго» корхонаси акцияларининг назорат пакетига эгалик қилади,

Собиқ президент Алмазбек Атамбаев Қирғизистонни 2011 йилдан 2017 йилгача бошқарган. 2019 йилда парламент уни даҳлсизлик мақомидан маҳрум қилди. Бугунги кунда давлатнинг собиқ раҳбари МХДҚнинг вақтинча сақлаг изоляторида ушлаб турилибди. Уни жиноий авторитет Азиз Батукаевни 2013 йилда муддатилдан илгари ноқонуний озод қилишда гумонлашмоқда.

XS
SM
MD
LG