Ссылки доступа

"Ислом давлати" ташкилотнинг собиқ етакчиси ал-Бағдодий ўлимини тан олди


“Ислом давлати” террорчилик гуруҳи биринчи бор ташкилотнинг лидери Абу Бакр ал-Бағдодийнинг ўлимини тақдиқлади. Унинг ўлими ҳақида ИДга яқин Amaq агентлиги хабарида айтилади.

Ташкилотнинг собиқ раҳбари 26 октябрь куни Америка ҳарбийларининг Туркия билан чегарадан узоқ бўлмаган Сурия ҳудудида ўлдирилган эди. Унда қуруқлик ва ҳаво кучлари қатнашди. АҚШ президенти Доналд Трамп баёнот берганидек, ал-Бағдодий ўзини портлатиб юборган. Унинг яқин атрофидаги “қулоқ”нинг хабари эвазига террорчилар етакчисининг турар жойини аниқлашга муваффақ бўлинган.

АҚШ Мудофаа вазирлиги чоршанба куни Америка махсус кучлари рейдининг илк сурат ва видеолавҳаларини чоп этди. Ошкор этилган қора-оқ кадрлардан ҳарбийларнинг ал-Баҳдодий яширинган комплексга қандай яқинлашиб келаётгани, АҚШ ҲҲК самолётлари яқин атрофдаги жиҳодчиларга қандай ўт очаётгани кўриниб турибди. Кадрларда жиҳодчилар лидери жойлашган бино ичкарисига бомба тушгандан кейин ердан ҳавога кўтарилиб турган қора тутун устуни кўриниб турарди.

Абу Бакр ал-Бағдодий 1971 йили Ироқнинг Самаррасида туғилган. Дин илмини ўрганган, 2004 йили Америка ҳарбийлари томонидан уларга қарши фитнада иштирок этиш гумони билан қўлга олинган. Озод қилингач, маҳфий шароитда ишлайдиган жиҳодчиларга қўшилади ва тез орада уларга етакчилик қилади. 2014 йилда ўзини халифа – барча мусулмонларнинг раҳнамоси деб эълон қилади. Унинг бошчилигида “Ислом давлати” Ироқ ва Суриядаги сезиларли ҳудудларни эгаллаб олади, шу билан бирга шафқатсиз жиноятлар ва қўпорувчиликлар билан ном қозонади.

XS
SM
MD
LG