Ссылки доступа

ШҲТ бош вазирлари Тошкентга йиғилмоқда


Жорий йилнинг 1-2 ноябрь кунлари Ўзбекистон пойтахтида Шанҳай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар бош вазирларининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтади.

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги хабарига кўра, мазкур тадбирнинг асосий вазифаларидан бири ШҲТга аъзо давлатлар ўртасидаги кўп томонлама савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни янада фаоллаштиришга оид қўшма қарорлар қабул қилишга қаратилган.

Мажлисда ташкилотга аъзо 8 давлат, 4 кузатувчи мамлакат (Афғонистон, Беларусь, Эрон, Мўғулистон) ва 10 га яқин халқаро ташкилотнинг юқори мартабали делегациялари иштирок этиши кутилмоқда.

Бош вазирлар мажлиси доирасида ШҲТнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти тузилмалари билан меморандумлар имзолаши режалаштирилган.

ШҲТ 2001 йил июнь ойида Россия, Хитой, Тожикистон, Ўзбекистон, Қирғизистон ва Қозоғистон иштирокида тузилган. 2017 йили ШҲТга Ҳиндистон ва Покистон тўлақонли аъзо сифатида қўшилган.

XS
SM
MD
LG