Ссылки доступа

Озодлик радиоси президенти Тожикистон ташқи ишлар вазирига мактуб йўллади


Президент Радио Свободная Европа / Радио Свобода» Джейми Флай и министр иностранных дел Таджикистана Сироджиддин Аслов. Душанбе, 28 августа 2019 года

«Озод Европа радиоси / Озодлик радиоси» президенти Жейми Флай Тожикистон ташқи ишлар вазири Сирожиддин Асловга мактуб йўллади.

Унда президент Озодлик радиосининг айрим журналистларини аккредетациядан ўтказишдан бош тортгани ва бошқа ходимларга қисман аккредитация тақдим этмаётгани, бу эса “ташкилотнинг Тожикистондаги миссиясига тўсқинлик қилаётгани” учун мамлакат ташқи сиёсат маҳкамасини танқид қилди.

«Вазирлик бизнинг журналистларимизни аккредитацияси ҳақидаги бир неча бор қилган сўровларимизга фақат кеча, ва фақат қисман маъқулловлар билан жавоб қайтарди», - дейилади Жейми Флай хатида. Унинг қайд қилишича, Озод Европа радиоси / Озодлик радиоси Тожикистондаги воқеаларни ёритишда босимга ён бермаяпти ва Тожикистон ТИВни зудлик билан Озодлик радиосининг барча журналистларини аккредитация қилишга ва уларнинг ўз ишини бажаришга рухсат беришга чақиради.

Ҳозирги вақтда Озодлик радиосининг ўн бир нафар журналисти ва ходимларига ишлаш таъқиқланган, негаки, улар Тожикистон қонунчилигига кўра, мамлакат ТИВдан аккредитация олишмаган. Улар орасида – аккредитацияси узайтирилишини кутаётган янги уч нафар ходим ва 6 нафар журналист бор. Аккредитацияси 1 ноябрь куни якунланган 9 нафар журналистдан етти нафарига Тожикистон ТИВ аккредитациясини узайтирди, бироқ олти ҳолатда аккредитация муддати фақат олти ойга чўзилган, бир ҳолатда уч ойга узайтирилган. Қисқа рухсатномалар тожик қонунларига зид бўлиб, у муддат бир йиллик бўлишни талаб қилади, дейди Жейми Флай.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, АҚШ сенаторлари гуруҳи Тожикистон президенти Эмомали Раҳмонга йўллаган мурожаатларида ваколаптли органлар Озодлик радиоси ходимларига аккредитация бермаётганидан ташвиш билдириб, бу факт “тожик –америка муносабатларининг барқарорлигига таъсир кўрсатиши мумкин”лигини айтишган. Илгарироқ, 9 октябрь куни АҚШКонгресси хорижий ОАВ журналистларини аккредитацияси механизмларидан сўз эркинлигини чеклаш воситаси сифатида фойдаланилишини қоралаб, имкони борича тезров Озодлик радиоси мухбирларини аккредитациядан ўтказишга чақирганди.

ЕХҲТнинг оммавий ахборот воситалари эркинлиги бўйича вакили Арлем Дезир ҳам Озодлик радиоси журналистлари учун аккредитация олиш билан боғлиқ муаммолар юзасидан ташвишланиш билдирди. У 23 октябрда ўз Твиттерида ёзади: «Мен Озод Европа радиоси / Озодлик радиоси тожик офиси журналистларининг аккредитация олиш бўйича муаммолари ечилмаганидан ташвишдаман». Арлем Дезир тожик расмийларини имкони борича тезроқ ушбу муаммони ечишга чақирди.
Тожикистон мустақил ОАВ Миллий ассоциацияси (ТМОАВМА) ва Тожикистон ОАВ бўйича кенгаш ҳам Озодлик радиоси Душанбе бюроси ходимларининг аккредитацияси атрофида юзага келган вазият муносабати билан ўзларининг ташвишларини билдиришган.

«Аккредитация механизми журналистларнинг профессионал фаолиятини чеклашга эмас, балки уларнинг профессионал ҳуқуқларининг самарали амалга оширилишига имкон бериши керак. Журналистлар аккредитациясидан фойдаланишнинг қатағон усули ахборот ҳамжамиятида мамлакат имижига салбий кўрсатади», дейилади ТМОАВМА ва Тожикистон ОАВ бўйича Кенгашнинг баёнотида.
Озодлик радиоси давлат ОАВ нуқтаи назарига муқобил хабарларни бериб берадиган мамлаккатда қолган кам сонли мустақил янгиликлар манбаидир. Озодлик радиоси Тожикистонда энг машҳур YouTube каналига (828 минг муштарийлари; 2019 йилда видеолари 195 миллион марта кўрилган) ва Facebook саҳифасига (184 минг муштарийлари; 2019 йилда 14 миллион видеолари кўрилган) эга.

XS
SM
MD
LG