Ссылки доступа

Қозоғистонда ов инспекторининг ўлдирилиши бўйича суд жараёни бошланди


Қарағандада “Охотзоопром” давлат корхонаси инспектори Ерлан Нургалиев, унинг ҳамкасби Петр Ницикнинг жонига қасд қилиш ва кийикларни ноқонуний овлаш бўйича катта шов-шувга сабаб бўлган иш бўйича суд жараёни қайтадан бошланди.

Аввал прокуратурага қайтарилган ва яна судга келиб тушган ишни Кайрат Касимов кўриб чиқади. Унинг раислигида 31 октябрь куни дастлабки эшитувлар бўлиб ўтди.

Жабрланувчи ва давлат қорадовчиси Куаниш Жексенбаев суддан жараённи чўзиб юбормаслик учун бош суд муҳокамаларини белгилашни сўрашди, негаки, жиноят содир этилган пайтдан бери 10 ой вақт ўтди. Ўз навбатида, судланувчиларнинг адвокатлари — ҳаммаси бўлиб айблов иши бўйича 7 киши ўтмоқда — “қоидабузарликларни бартараф этиш” учун материалларни прокурорга қайтаришни даъво қилишди, улар фикрича, “Қотиллик” моддасини юмшоқроқ малакалаш керак, негаки, судланувчиларнинг ўлдириш нияти бўлмаган. Шунингдек, судланаётганларнинг ҳимояси айблов актида кўзда тутилган ноқонуний ов келтирган зиён миқдори ошриб юборилган деб ҳисоблайди. Ишдаги айрим айбланувчилар бўри овлаганини, бошқалари кийик учун овга чиққанини айтмоқда, шу муносабат билан жабрланганларнинг адвокати Алмат Каскырбай суддан айбловни “бўриларнни ноқонуний овлаш” билан тўлдиришни сўради. Йиғилиш хонасидан кечга томон қайтган судья Кайрат Касимов бош суд маслаҳатлашувлари 15 ноябрга белгиланганини эълон қилди.

Судда аниқ бўлишича, ишдаги фигурантлардан бири олдин бир неча йил полиция органларида ишлаган. Судланаётганларнинг барчаси — Қизилўрдалик. Уларнинг ёши 32 дан 53 ёшгача. Барчасига камёб ва йўқ бўлиш арафасида турган ҳаёвонларни ноқонуний овлаш айблови қўйилган. 21 январдан бери қамоқда ушлаб турилган уч айбланувчи ов инспектори Ерлан Нургалиев ўлдирилиши ва унинг ҳамкасби Петр Ницикни ўлдиришга уринишга уринишда бир гуруҳ бўлибиштирок этишда айбланмоқда. Тўрт айбланувчига нисбатан 3 майдан бери гаров чораси қўлланилган.

Иш бўйича жабрланувчи сифатида инспектор Ерлан Нургалиевнинг акаси Нурлан Нургалиев, шунингдек, жабланган 58 ёшли ҳамкасби Петр Ницик деб эътироф этилган. Улар максимал даражада қаттиқ жазо беришларини сўрашмоқчи.

Айблов версиясига кўра, айбланаётганлар кийитк овлаш таъқиқлангани билишган. 17 бош кийикнинг қиймати Қрағанда вилояти ўрмон ва ҳайвонот дунёси инспекцияси маълумотига кўра, 45 миллион танга (115 минг доллар) туради. Иш материалига кўра, инспекторлар қуролланган одамлар гуруҳини ушлаш мақсадида тенгсиз жангга киришишган. Ов инспектори Ерлан Нургалиев очиқ бош мия жароҳатини олган, унинг юзи ва кўкрак қисмида кўплаб қон кетиши ҳолатлари қайд этилган. У ҳушига келмай, 53 ёшида вафот этди. Экспертлар хулосасига кўра, Петр Ницыкда ўнг бош мия қисмига шикаст етган ҳолда бош-мия жароҳати бўлган. Ишга чиқиб кетган Ницык зарба оқибатини ҳамон танасида ҳис қилаётганини айтади.

XS
SM
MD
LG