Ссылки доступа

Қирғизистоннинг Хитой билан чегара туманида савдо-логистика маркази пайдо бўлиши мумкин


Бу ҳақда Тошкентда бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг ўн саккизинчи мажлисида ҚР бош вазири Мухаммедкалый Абылгазиевнинг чиқишида маълум қилинди.

ҚР ҳукумати аппаратининг ахборот билан таъминлаш бўлимининг хабар қилишича, саммитда қилган чиқишида вазирлар маҳкамасининг раҳбари, «ўзининг ижобий натижалари давомида ШҲТ фаол ҳал қилиши керак бўлган вазифаларни амалга ошириши лозимлигини»​ таъкидлади:

«​Жумладан, ШҲТ Банкини ва ШҲТ тараққиёт жамғармасини ташкил этиш масаласини фаоллаштириш, шунингдек, транспорт-логистика соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш лозим. Жаҳон молиявий инқирозини камайтириш мақсадида ҳисоб-китобларни миллий валюталарда амалга оширишга ўтиш керак. Саноат парклари ва транспорт -логистика марказлари истиқболлари йўналишида ҚРнинг Хитой билан чегарасида Савдо-логистика маркази қуришни таклиф қиламан. Комплекс инфратузилмалар билан таъминланган ва ривожланган назорат-ўтиш пунктлари тизимига эга бўлган мазкур лойиҳа ШҲТга аъзо давлатларнинг минтақалараро савдо-иқтисодий ва транзит имкониятларини ривожлантиришга йўналтирилади».

Мухаммедкалий Абылгазиев ўз сўзига, «мазкур лойиҳанинг ҳаётга татбиқ этилиши барча мамлакатларга иқтисодий ва тижорий фойда келтиришини» қўшимча қилди.

Бундан ташқари, ҚР бош вазири тўпланганларга “замонавий чақириқ ва таҳдидларга қарши Қирғиз Республикаси ШҲТнинг иқтисодий жиноятларга қарши курашувчи идорасини ташкил қилиш ташаббусини илгари сурганини” эслатиб ўтди​.

Эслатиб ўтамиз, Шанхай Ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) 2001 йилда Шанхайда ташкил этилган. Унга Қирғизистон, Қозоғистон, Хитой, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон аъзо бўлиб кирган. Кейинроқ унинг таркибига Покистон ва Ҳиндистон кирди. Тўрт давлат - Афғонистон, Белорусь, Эрон ва Мўғилистон кузатувчи-давлат мақомига эга. Яна олти давлат - Озарбайжон, Арманистон, Комбоджа, Непал, Туркия, Шри Ланка ШҲТнинг мулоқот бўйича ҳамкори ҳисобланади.​

XS
SM
MD
LG