Ссылки доступа

Human Rights Watch: Туркманистон зудлик билан Қасимберди Гараевни озод қилиши керак


Халқаро ҳуқуқни ҳимоя қилувчи Хьюман Райтс Уотч (Human Rights Watch) ташкилоти Туркманистон ҳукуматига мурожаат қилиб Қасимберди Гараев ҳибсдами, агар ҳибсда бўлса дарҳол озод қилиниши ва унинг ушланиш сабабларини тушунтириши кераклиги борасида баёнот билан чиқди.

Хьюман Райтс Уотч ​ баёноти Қасимберди Гараевнинг йўқолиб қолиши муносабати билан берилди, У Озодлик радиосининг туркман хизматида ўзи жинсий озчилик вакили эканлиги борасида берилган материалдан сўнг Ашхободдаги полиция бўлимига чақирилди.

«Биз ўзининг жинсий мойилги борасида эълон қилганидан сўнг Қасимберди Гараев ташқи дунёдан узилган ҳолда сақланаётганидан хавотирдамиз», деди Хьюман Райтс Уотч директорининг Европа ва Марказиё Осиё бўйича ўринбосари Рейчел Денбер. «Туркманистонда инсон ҳуқуқлари бўйича вазият даҳшатли аҳволда қолаётгани эътиборга олинадиган бўлса, жумладан куч ишатилган ҳолда бедарак йўқолишлар учраб туриши кузатилаётгани боис уинг хавфсизлиги масаласида хавотир олишимизга асос бор», дея қўшимча қилади Денбер.

Эслатиб ўтамиз, 24 ёшли Қасимберди Гараев 24 октябрь куни полиция бўлимига чақирилганидан сўнг йўқолиб қолди. Бу Азатлиқ радиосида у ҳақда метариал берилганидан уч кун ўтиб юз берди. Унинг хақиқий номи мақолада ўзгартирилган эди.

25 октябрь куни Туркманистон куч ишлатиш салоҳиятига яқин манба, миллий хавфсизлик вазирлиги Қасимберди қидирилаётгани ва унинг хавфсизлиги хатар остида эканлигини маълум қилди. Манбанинг сўзларига қараганда, хавфсизлик идоралари «Камил» таърифига мос келадиган барча ёш шифокорларни текшириб чиқишган.

У билан алоқа йўқолиб қолган сўнгги ҳафталарда биз у ҳақда қандайдир маълумот топишга ҳаракат қилдик. Ашхободдаги мухбирларимиз у ишлайдиган кардиология илмий-тадқиқот марказида уни топишга уринишди. Аммо бу исмли инсон бошқа бу ерда ишламаслигини айтишди. Азатлиқ Радиосига маълум бўлишича, унинг оиласи Ашхободдаги уйидан кўчиб кетган. Ҳозирча оила ўз истаги билан кўчиб кетдими ёки мажбурлашдими, бу номаълумлигича қолмоқда.

Қасимберди Гараев касби врач-кардиолог, у 2018 йил ёзида Белорусс давлат тиббиёт университетини тугатиб Туркманистонга қайтиб келди. «Болалигимдан гей эканлигимни билардим, буни қабул қилиш мен учун оғир бўлди. Мен диндор оилада вояга етдим. Мактабни битириб ўқиш учун Минскка келдим ва тиббиёт университетига кирдим. Минскда ўзимни эркин ҳис қила бошладим ва ўзимни асл ҳолича кўра бошладим», деди Қасимберди Азатлиқ Радиосига.

Касымберды Гараев: Простите меня! Я ни в чём не виноват!
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:05:00 0:00


Йўқолиб қолишидан аввал у Азатлиқ радиосига йўллаган видеомурожаатида: «Агар мени олиб кетишса, билинки мен айбдор эмасман» деган эди.

XS
SM
MD
LG