Ссылки доступа

Қирғизистон ва Тожикистон махсус хизматларининг раҳбарлари чегарадаги хавфсизлик масаласини муҳокама қилдилар


Тожикистоннинг Сўғд вилояти Исфара шаҳрида Қирғизистон ва Тожикистон махсус хизматлари ва чегара муассасалари вакилларининг амалий учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда ҚР миллий хавфсизлик қўмитаси маълум қилди.

Тарқатилган хабарга кўра, делегацияларга икки мамлакат миллий хавфсизлик хизматларининг раҳбарлари - Орозбек Опумбаев ва Саймумин Ятимов бошчилик қилишди. «Учрашувнинг асосий мавзуси икки республика чегара туманларида хавфсизликни таъминлаш бўлди. Шунингдек, терроризм ва экстремизм кўринишларига қарши курашда муассасалараро ҳамкорликнинг самарадорлигини ошириш ҳам муҳокама қилинди», - дея таъкидланади махсус хизмат хабарида.

Қайд қилинишича, томонлар икки мамлакат чегаралари хавфсизлигини таъминлашда ҳамкорликни мустаҳкамлаш зарурлиги ва биргаликда диний-экстремистик ва халқаро террор ташкилотларига қарши кураш олиб бориш керак, деган хулосага келдилар. Қирғизистон ва Тожикистон давлат чегараларини делимитация ва демаркация қилиш бўйича ҳукуматлараро комиссия самарали ишлаши учун шароит яратиш борасида кўмак беришга қарор қилинди.

2019 йил бошидан бери Қирғизистон ва Тожикистон чегарасида 10 дан ортиқ можаро юз берди, тўртта ҳодиса оқибатида инсонлар ҳалок бўлди. 16 сентябрь куни юз берган сўнгги ҳодисада тўрт киши ҳалок бўлди. Ҳукумат раҳбарлари даражасида бўлиб ўтган музокараларда томонлар чегара муаммолларини ҳал қилишдаги ишларни фаоллаштиршга келишиб олдилар. Расмийларнинг маълумотларига кўра, икки мамлакат ўртасидаги чегараларнинг 405 километрга яқини ҳамон аниқланмаган.

XS
SM
MD
LG