Ссылки доступа

Туркманистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги тиббиёт ходимлари орасидан гей ва лесбиянкаларни изламоқда


Азатлиқ Радиосида баччабозлиги ҳақида маълумот берган кардиолог-шифокор Қасимберди Гараев тақдири ҳақида мақола эълон қилинганидан сўнг Туркманистон соғлиқни сақлаш ва тиббиёт саноати вазирлиги тиббиёт ходимлари орасидан ноанъанавий жинсий мойиллика мубтало бўлган шахсларни қидиришга киришди.

«Хроника Туркменистана» нашри мухбирларга таянган ҳолда бу хақда хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, Азатлиқда чиқиш қилганидан сўнг полиция бўлимига чақирилган 24 ёшли Қасимберди Гараев йўқолиб қолди.

Нашрнинг хабар беришича, барча вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаларида мажлис ўтказилиб, унда фақат битта масала - “ўзининг ахлоқсизлиги билан касбини шарманда қилган шифокор” муҳокама қилинди.

28 октябрь куни Туркманобод шаҳридаги соғлиқни сақлаш бошқармасида бўлиб ўтган мажлислардан бирига вилоят тиббиёт муассасаларининг раҳбарлари таклиф қилинди. Минбарда минтақа соғлиқни сақлаш раҳбарларидан ташқари вилоят хуқуқ-тартибот идоралари вакиллари ва вилоят ҳокимининг ҳуқуқий масалалар бўйича ўринбосари ҳам бор эди.

Хабарларга кўра, шифокорлар орасидан гей ва лисбиянкаларни топиш борасида Ашхободдан кўрсатма келган. Бу қандай амалга оширилиши номаълум, аммо қандайдир чора кўриш керак.

Нашр мухбирларининг хабар қилишича, мажлисда жинсий йўл орқали юқадиган касалликларни аниқлаш мақсадида икки ҳафта мобайнида барча тиббиёт ходимларини текширувдан ўтказишга келишиб олинди. Қайси куни қайси тиббиёт муассасаси анализ топшириш лозимлиги жадвали тузилди. Ташхислар 270 манат туради, ҳар бир шифокор пулни ўзи тўлайди (манатнинг долларга нисбатан расмий курси 3.5:1)

Мажлисда чиқиш қилган полиция ходими ноанъанавий жинсий мойиллиги бўлган шахслар ҳақида полицияга хабар бериш лозимлигини маълум қилди. У жиноят ҳақида маълумот бермаганларнинг жавобгарликка тортилиши юзасидан ҳам огоҳлантирди. Эслатиб ўтамиз, Туркманистонда бесоқолбозлик жиноят ҳисобланади.

25 октябрь куни Туркманистон куч ишлатиш салоҳиятига яқин манба, миллий хавфсизлик вазирлиги Қасимберди қидирилаётгани ва унинг хавфсизлиги хатар остида эканлигини маълум қилди. Манбанинг сўзларига қараганда, хавфсизлик идоралари «Камил» таърифига мос келадиган барча ёш шифокорларни текшириб чиқишган.

Қасимберди Гараев 24 октябрдан бери алоқага чиқмаяпти. У ўша куни текширилиши кераклиги сабаб полиция бўлимига чақирилган эди. Бу Азатлиқ радиосида у ҳақда метариал берилганидан уч кун ўтиб юз берди. Унинг ҳақиқий номи мақолада ўзгартирилган эди. Азатлиқ Радиосига маълум бўлишича, унинг оиласи Ашхободдаги уйидан кўчиб кетган.

1 ноябрь куни Халқаро ҳуқуқни ҳимоя қилувчи Хьюман Райтс Уотч (Human Rights Watch) ташкилоти Туркманистон ҳукуматига мурожаат қилиб Қасимберди Гараев ҳибсдами, агар ҳибсда бўлса дарҳол озод қилиниши ва унинг ушланиш сабабларини тушунтириши кераклиги борасида баёнот билан чиқди.

XS
SM
MD
LG