Ссылки доступа

Қозоғистонда икки бола эҳтимолий овқатдан заҳарланиш туфайли вафот этди


Чимкент шаҳрида бир оиланинг икки боласи эҳтимолий овқатдан заҳарланиш оқибатида вафот этди, дея хабар беради шаҳар фавқулотда вазиятлар департаменти.

3 ноябрь куни аёл ва унинг уч фарзанди шифохонага ётқизилди. 1987 йилда туғилган она бир ёшли ўғли ва 11 ёшли қизи билан юқумли касалликлар шифохонаси шифокори тавсиясига биноан токсикологик бўлимга ўтказилди.

Аммо шифокорлар унинг икки боласини сақлаб қола олмади. Қутқарувчиларнинг фикрича, 2015 йилда туғилган бола эрталаб шифохонада вафот этди. Кун ярмида эса токсикологик бўлимда 2018 йилда туғилган бола вафот этди.

Фавқулотда вазиятлар департаментининг баёнот беришича, ҳодиса жойига етиб борган департамент ходимлари оила истиқомат қиладиган уй марказий газ қувурига уланмаганини маълум қилишган. Департамент вакилларининг айтишларича, ис газидан заҳарланиш факти рўйхатга олинмади.

XS
SM
MD
LG