Ссылки доступа

Қозоғистон бензинни автотранспортда олиб чиқилишини чеклади


Қозоғистон расмийлари 2 ноябрдан бошлаб автомобиль транспорти орқали бензин ва дизель ёқилғиси олиб чиқилишини олти ой муддатга чеклади.

Бу каби чоралар кўрилиши Энергетика вазирлиги, Молия вазирлиги, ички ишлар вазирлиги, шунингдек миллий хавфсизлик қўмитасининг «Қозоғистон Республикаси худудларидан нефть маҳсулотларини олиб чиқишдаги айрим масалалар тўғрисида»ги қўшма буйруғида кўрсатиб ўтилган. Ҳужжат "Адилет" норматив-ҳуқуқий актлар ахборот –хуқуқий тизими сайтида эълон қилинди.

Евроосиё Иқтисодий Иттифоқи ташқи иқтисодий фаолияти Товар Номенклатура кодларига кирувчи 2709, 2710, 2902, 3403, 3811 кодли ёқилғилар (тўқ нефть маҳсулотлари) тақиқловга киритилди. Бу Россия ва бошқа мамлакатлар ҳайдовчилари ўз автомобилларини ёқилғи билан тўлдирмайди, дегани эмас (бензобакларда ёқилғи олиб чиқиш мумкин). Бироқ уларга 20 литрдан ортиқ канистрларга ва ҳажми ортирилган махсус модернизациялашган бензобакларга бензин олишларига рухсат берилмайди. Шунингдек автомобиль транспортида ёқилғи мойлаш материалларининг олиб чиқилиши ҳам тақиқланди.

2019 йил ёзида Қозоғистон расмийлари чегара яқинидаги россиялик ҳайдовчиларарзон бензин олиш учун мамлакатга оммавий тарзда келаётганинибилиб қолишди, маълум бўлишича Қозоғистондаги Россияга тегишли компанияларга қарашли ёқилғи қуйиш шахобчаларида ҳам бензин Россияга нисбатан бир ярим баробар арзон экан. Узоқ масофага қатновчироссиялик ҳайдовчиларнинг сўзларига қараганда, катта ҳажмли юк автомобилларининг бакини ёқилғи билан тўлдириш 10 минг рублгача арзонга тушар экан.

Российские водители едут в Казахстан за дешевым бензином
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:04:05 0:00

"Менинг автомобилимда 800 литрлик бак бор. Агар мен Россияда ёқилғи олсам, 800 литр дизел ёқилғи учун36 минг рубль тўлашим керак, – дейди юк машинаси ҳайдовчиси Вадим Капинцев. – Қозоғистонда эса 26 минг рублга тушади. Орадаги фарқ катта".

Шундан кейинэнергетика вазири Қанат Бозумбаевнинг тан олиб айтишича, арзон нарх туфайли Қозоғистон бензини нархлар анча қиммат бўлган Россия, Ўзбекистон ва Қирғизистонга «оқиб кетмоқда» экан. Унинг сўзларига қараганда, "айниқса РФ билан чегарада» Қозоғистонга ҳар куни минглаб юк ва енгил машиналар кирмоқда. "Енгил машиналар ўнлаб канистрда ёқилғи олмоқда, юк машиналарига эса қўшимча баклар ўрнатилмоқда ва бизнинг минг тонналаб бензин, дизель ёқилғимиз қўшни мамлакатларга олиб чиқилмоқда. Яъни, биз ўзгалар иқтисодиётига субсидия киритаяпмиз", - дея баёнот берган эди Бозумбаев.

XS
SM
MD
LG