Ссылки доступа

Душанбеда қурилаётган «Сомониён» меҳмонхонасида ёнғин чиқди


Душанбеда барпо этилаётган «Сомониён» меҳмонхонасида ёнғин юз берди. Гувоҳларнинг сўзларига қараганда, ёнғин 4 ноябрь куни эрталаб юз берди ва ёнғинга қарши кураш хизмати ходимлари томонидан ўчирилди. Ёнғин сабаблари ҳақида маълумот берилмади.

Радио Озоди сайти фойдаланувчилари қурилаётган меҳмонхона биносидан таралаётган тутун акс этган фотографияларни жўнатишди.

Тожикистон пойтахти марказида «Сомониён» меҳмонхонаси қурилиши ўн йилдан ортиқ вақтдан бери давом этмоқда. Бундан аввал Тожикистон парламенти объектни божхона тўловлари ва бошқа солиқлардан озод қилган эди.

«Азия плюс»нинг хабар қилишича, меҳмонхона қурилиши буюртмачиси сифатида Тожикистон президенти ижроия аппарати, пудратчи эса «Исмоили Сомони – 21-аср» компанияси кўрилади. Агентлик маълумотига кўра, "Сомониён" қурилиши учун $30 млн. ажратилган.

XS
SM
MD
LG