Ссылки доступа

Украина ТИВ РФдан қўлга олинган кемалар қайтарилишни талаб қилди


Украина ташқи ишлар вазирлиги Россияга ўтган йили ноябрда Қора денгизда қўлга олинган Украина ҲДКга тегишли кемалар қайтарилиши талаби ёзилган нота юборди. Бу ҳақда Украина ТИВ раҳбари Вадим Пристайко Киевда Эстония ташқи ишлар вазири Урмас Рейнсалу билан ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.

Нотада кемалар координатлари ва уларни топшириш вақти кўрсатилиши борасида Россияга талаб илгари сурилган.

Украина ТИВ раҳбарнинг ўринбосари Елена Зеркалнинг фейсбук саҳифасигаёзишича, бундан аввал Украина етти марта шу каби талаб билан Россияга мурожаат қилган ва бир марта ҳам жавоб олмаган.

БМТнинг денгиз ҳуқуқи бўйича Халқаро трибунали май ойида, Россия кемаларни қайтариши юзасидан қарор қабул қилган, аммо Москва, бу ҳолатда трибуналюрисдикциясини тан олмаслиги ҳақида баёнот берган эди. Россиянинг таъкидлашича, украин кемалари денгиз чегаларини бузиб ўтган.

2018 йилнинг 25 ноябрь куни россиялик чегарачилар Азов денгизида Керч бўғозидан ўтишга уринган Украинага тегишли "Бердянск" ва "Никополь" катерлари ҳамда "Ян Капу" шатакка олувчи кемани қўлга олди. 24 нафар украин ҳарбий хизматчилари – бу кемалар экипаж аъзолари ушланди. Улар 9 ой Москвадаги СИЗОда ушлаб турилдилар ва сентябрь ойи бошларида Украина ва Россия ўртасида "35 га 35" кўринишидаги ўзаро алмашувга тушдилар. Кемалар ҳамон Россияда ушлаб турилибди.

XS
SM
MD
LG