Ссылки доступа

Интернет эркинлиги тўғрисидаги тадқиқот рейтингида Қозоғистоннинг мавқеи ёмонлашди


Жаҳонда инсон ҳуқуқлари мониторинги билан шуғулланувчи Freedom House Халқаро ноҳукумат ташкилоти дунё мамлакатларида Интернет эркинлиги аҳволи тўғрисидаги йиллик тадқиқотини эълон қилди.

Қозоғистон мазкур тадқиқот рейтингида яна «интернет эркин бўлмаган» мамлакатлар таркибига киритилди ва рейтингда қисманортга чекинганлар рўйхатида турибди.

Тадқиқотда оммавий равишда мобил тармоқлар, интернет-ресурслар блокланиши ва ижтимоий тармоқлар, мессенджерлардан фойдаланиш чекланаётгани ва Қозоғистонда янгиликлар сайтларига “фаолларнинг киришига йўл бермаслик” кузатилаётгани таъкидланади. «Мамлакатда Интернет эркинлигининг пасайишига ҳукуматнинг мобил алоқа бозорини монополизация қилиши ва реал вақт режимида назорат ўрнатувчи электрон кузатув воситаларининг жорий қилиниши ҳам сабаб бўлди», — дейилади Қозоғистон ҳақида Freedom House тадқиқотида.

Тадқиқот матнида Қозоғистонда “давлатни камситувчи материалларни фош қилувчи” технологиялардан фойдаланилаётгани таъкидланади. Ҳисоботда қайд қилинишича, Қозоғистонда мазкур инструментни осонлик билан суиистеъмол қилиш мумкин. Бу мамлакатда фаолияти тақиқланган «Демократический выбор Казахстана» (“Қозоғистон Демократик танлови”) ҳаракатини “қўллаб-қувватловчи” дея талқин қилинадиган ижтимоий тармоқлардаги постлар учун фуқаролар узоқ муддатга озодликдан маҳрум қилиниши мумкин. Сўнгги 10 йилдан бери хорижда истиқомат қилиб келадиган собиқ банкир ва Қозоғистон ҳукуматининг ашаддий танқидчиси Мухтар Аблязов томонидан ташкил этилган «Демократический выбор Казахстана» ҳаракати 2018 йил мартида Қозоғистон суди томонидан экстремистик ташкилот дея тан олинган эди.

Freedom House бир қатор параметрлар бўйича Интернетдаги эркинликни белгилайди, улар орасида – ижтимоий тармоқларни блоклаш, сиёсий, ижтимоий ёки диний контентни блоклаш, давлат цензурасига имкон бералган қонунлар сони, ҳибсга олинган ва ҳукм қилинган интернет-блогерлар сони, шунингдек тармоқдаги мунозараларда ҳукумат мавқеини акс эттирадиган «троллар» сони эътиборга олинади.

Ҳисоботга кўра, Интернет эркинлиги тадқиқотда ўрганилган 65та мамлакатнинг 33тасида ёмонлашган. Энг ёмон кўрсаткични рейтингда 32 балл олган Судан ва Қозоғистон эгаллади, улардан кейин эса Бразилия, Бангладеш ва Зимбабве бормоқда.

Тадқиқот ўтказила бошланган 2011 йилдан бери Қозоғистон “Интернет қисман эркин бўлган” мамлакатлар гуруҳида бўлиб келади ва йилдан йилга рейтингдаги мавқеини пасайтириб келмоқда. 2015 йилда мамлакат «Интернет эркин бўлмаган» мамлакатлар гуруҳига киритилди. 2018 йилгирейтингда ҳам «Интернет эркин бўлмаган» мамлакатлар гуруҳида қолди.

Шу йилнинг июлида Қозоғистон расмийлари хавфсизлик сертификати дея номланувчи жиҳоз жорий қилина бошланганини эълон қилди, мазкур сертификат эгаси у ёки бу интернет-ресурсини ёпиши, тақдим қилинган маълумотни ўзгартириш ва фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотларига кириш имконини беради. Ҳуқуқни ҳимоя қилувчи ташкилотлар ва экспертлар буни ҳукуматнинг “цензурани кучайтиришга” ва кузатиш имкониятларни кескинлаштириш”га бўлган уриниши сифатида баҳоладилар. Кескин танқидлар фонида 6 август куни ҳукумат баёнот бериб, бу чоралар “хавфсизлик сертифкати”ни синовдан ўтказиш эканлигини айтди ва “синов муваффақиятли якунланганини” эълон қилди. Бу синов қанча жиҳозни қамраб олгани борасида расмийлар маълумот бермади. Бир неча ҳафтадан сўнг учта жаҳон IT-гиганти ўз браузерларида Qaznet Trust Network сертификатини блоклаганликларини айтишди.

XS
SM
MD
LG