Ссылки доступа

Ўзбекистон билан Хитой ўртасида авиақатновлар сони ошади


ays planes on Tashkent airport

Ўзбекистон билан Хитой мулозимлари ўзаро авиақатновларни ҳафтасига 15 тагача оширишга келишиб олдилар.

Бу борадаги музокаралар, Ўзбекистон Транспорт вазирлиги маълумотига кўра, Пекинга сафар қилган вазирлик делегацияси ҳамда Хитой фуқаро авиацияси бош бошқармаси мулозимлари ўртасида ўтган ҳафта ўтказилган.

Музокаралар якунига кўра, эндиликда авиақатновлар амалга оширилаётган Пекин, Урумчи, Шанхай, Гуанчжоу, Тяньзинь шаҳарларига Хитойнинг Сиань, Санья, Иу ва Чэнду шаҳарларини қўшиш, авиаширкатлар қатновларини Пекин шаҳридаги янги “Дасин” халқаро аэропортига ўтказиш бўйича ташкилий-техник масалаларни ишлаб чиқишни бошлаш юзасидан келишувга эришилган.

XS
SM
MD
LG