Ссылки доступа

ҚР собиқ президенти Атамбаевнинг ҳаммаслаги у Жээнбековни кечиришга тайёрлигини билдирди


Собиқ президент Алмазбек Атамбаев «Жээнбековни кечиришга тайёр». Бу ҳақда парламент депутати Ирина Карамушкина ўзининг Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ёзди.

Унинг айтишича, бошқа депутатлар билан биргаликда МХДҚ СИЗОсида ушлаб турилган Алмазбек Атамбаевнинг олдига борган. Карамушкинанинг сўзларига қараганда, «у кўплаб классик адабиётни ўқимоқда ва спортзалга бормоқда».

«Кўпроқ СИЗО-1да ушлаб турилган йигитлар ҳақида гаплашдик, у айбини исботлашса ўтиришга тайёрлигини билдирди, бироқ йигитларнинг ҳаммаси озод қилиниши керак. Уларнинг айби нимада? Улар собиқ президентни қонунсизликдан ҳимоя қилишди ва8 август куни ҳукуматининг жиноий ҳатти харакатларига қарши Қўйтошга келишди. Суҳбат якунида Атамбаев Жээнбековларни кечиришга тайёрлигини билдирди», - дея ёзди депутат.

7-8 август кунлари Чуй вилоятининг Аламудун туманидаги Қўйтош қишлоғида «собиқ президент Алмазбек Атамбаевни сўроққа мажбуран олиб келиш тадбири» бўлиб ўтди. Ҳодиса оқибатида тўққиз киши жароҳат олди, махсус гуруҳнинг олти ходими гаровга олинди ва Атамбаевнинг уйида 20 соатдан ортиқ ушлаб турилди, МХДҚ махсус бўлинмасининг ходими Усенбек Ниязбеков ўқ отар қуролдан олган жароҳати туфайли ҳалок бўлди, Чуй вилоят ИИББ бошлиғи Самат Қурманқулов бошидан жиддий яраланди ва Москвада даволанмоқда.

Атамбаев ушланганидан кейин сўроқ учун ИИВга президентнинг айрим тарафдорлари, жумладан парламент депутатлари Асель Кодуранова ва Ирина Карамушкин, собиқ депутат Равшан Жээнбеков, собиқ давлат раҳбарининг маслаҳатчиси Қундуз Жолдубаева, МХДҚ собиқ раиси Абдиль Сегизбаев ва бошқалар чақирилди. МХДҚ “Альфа” махсус бўлинмасининг олти нафар жангчисини гаровга олиш гумони билан 9 декабрга қадар президент аппаратининг собиқ раҳбариФарид Ниязов, собиқ президент тарафдорлари Алга Кылычов, Кыяз Смаилов ва Амантур Жамгырчиев ҳибсда ушлаб туриладиган бўлди. Айни шу гумон билан депутатлар Ирина Карамушкинава Асель Кодурановлар уй қамоғига жойлаштирилди.

Алмазбек Атамбаев МХДҚ СИЗОсида ушлаб турилибди. 15 октябрь куни Батукаевнинг ноқонуний озод қилиниши иши бўйича дастлабки эшитувлар бўлиб ўтди. Собиқ президент суд мажлисига келишни истамади. Бу ишни кўриб чиқиш 15 ноябрга белгиланган.

XS
SM
MD
LG