Ссылки доступа

Бу йил 9 мингдан ортиқ тожикистонлик Россияга кўчиб кетмоқчи (видео)


Россия Федерал Миграция хизматининг Тожикистондаги ваколатхонаси олдидаги узундан узун навбатлар Душанбе аҳолиси учун одатий холга айланиб бўлди. Бу ерда Тожикистон фуқаролари Россияга бориш учун ариза беришади ва суҳбатдан ўтишади.

Шу йил бошидан бери Россия фуқоролигини олиш ва бу мамлакатда доимий яшаш учун кўчиб кетиш борасида 9 мингдан ортиқ Тожикистон фуқороси ариза берди. Уларнинг ҳаммаси оила аъзолари билан биргаликда Россияга кўчиб ўтишни исташади.

Аҳолининг сўзларига қараганда, уларнинг кўпчилиги мамлакатда иш топа олмаганликлари, турмушларини яхшилаш ва фарзандларининг келажагини таъминлаш мақсадида шу қадамни қўйишга мажбур бўлишган. Тожикистон расмийларининг таъкидлашларича, юзлаб бўш вакансиялар бор, аммо айрим фуқоролар кам маошни баҳона қилиб ишга жойлашишни истамаяпти.

ФМХ ваколатхонаси қабулига ёзилиш учун келганлардан бирининг айтишича, ўғли 9 синфда ўқийди ва шарқ якка кураши бўйича спорт мастери ҳисобланади. «У Россияда ўқиб машқ ўтказишини истайман», -дейди у.

«Россиядаги ота-онамнинг олдига боришни, бу мамлакатда яшаб тадқиқот ўтказишни истайман», - дейди яна бир суҳбатдош.

Длинные очереди у представительства ФМС России в Таджикистане
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:04:08 0:00

Россияга кўчиб кетиш борасида ариза топширган ҳар тўрт кишининг биттасига кўчиб ўтиш учун рухсат берилади, қолганлар эса дастур талабларига жавоб бера олмайди: яъни улар етарлича рус тилини билишмайди ёки олий таълим олмаган ва иш тажрибасига эга эмас. Айримларга бошқа сабабларга кўра рад жавоби берилади: улар шунчаки Россия фуқоролигини олмоқчи холос, Россияда яшаш ва ишламоқчи эмас.

Россия ФМХнинг Тожикистондаги ваколатхонаси раҳбари Вячеслав Маркевичнинг айтишича, «кўпчилик фуқоролар кўчиб ўтиш дастури асосида Россия фуқоролигини олмоқчи». «Аммо«Соотечественники» (“Ватандошлар”) дастурининг мақсади бошқа. Биз Россия паспортини олиб Россияга бориб келадиганларни эмас, балки бутунлай Россияга кўчиб ўтиб, у ерда яшаб ва ишлайдиган одамларни танлаб оламиз», - дейди Маркевич.

Россия паспорти меҳнатмигрантлари учун Россияда бўлган вақтларида патент олишда бир қатор қийинчиликлардан қутилиб қолишлари ва бир қаторимтиёзлардан фойдаланишлари учун керак бўлади. Шу билан бирга полиция ва миграция хизматиинспекторлари томонидан бўладиган “кузатувлардан” ва маош олаётганидаги таъқиблардан қутилиб қолиш учун керак бўлади.

Йилдан йилга кўчиб ўтиш дастури асосида Россияга келишни истовчилар сони 10-15 фоизга кўпаймоқда. «Фуқоролар оқими кўплиги боис биз фуқороларни қабул қилиш жадвалини ўзгартиришга мажбур бўлдик. Августдан бошлаб фуқоролар рўйхатини туза бошладик. Бу аввалги рўйхатдан ташқари. Ҳар ойда биз фуқоролардан 120 та ариза оламиз», - дейди Вячеслав Маркевич.

Тожикистон фуқоролари ишга жойлаштириш хусусий бюролари орқали эмас, балки расмий идораларда топширилган ҳужжатлар асосида Россия фуқоролигини олишлари мумкин.

Ишга жойлаштириш бюроларидан бирининг раҳбари Сухроб Тошевнинг айтишича, «кўпчилик ишга жойлашиш орқали Россия фуқоролигини олишга уринади». «Биз бу йўналиш бўйича фуқоролар қонунан иш билан таъминланиши ва ишлаши учун миграция идоралари билан иш олиб бораяпмиз. Фақат шу тариқа фуқорлар Россия паспортини олиши мумкин», - дея таъкидлайди суҳбатдош.

Россия Федерацияси ички ишлар вазирлигининг маълумотига кўра, Россияда 1 млн 300 мингдан ортиқ Тожикистон фуқороси яшайди ва ишлайди.

XS
SM
MD
LG